ОРАНИ ОЧАМИЗ ДЕСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
Эр ўз аёлига ажрашиш мақсадида, энди орани очамиз деса ўртага талоқ тушадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрни хотинига талоқ қўйиш ниятида "Энди орани очамиз" деган сўз билан талоқ тушмайди. Чунки талоқ тушиш учун ўткан замонда гапириш керак масалан: Эр аёлига талоқ ниятида "Орани очдим" ёки "Бошингни очдим" деса, агар фақат талоқни ният қилса бир талоқи боин тушади. Бордию уч талоқни ният қилса, уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
@Muslimaatuz
Обсуждение 6
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram