avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
10.04.2026 15:02
Машаққатлар ИНСОНни тоблайди

Айниқса, ёшлигида жиддий ташвишларни бошдан ўтказган ва барча машаққатларга қарамай, ҳаётга тик қараган, воз кечмай мужодала этишда давом этган инсонлар бошқалардан кўра кучлирок бўладилар.

Жисмоний машқлар мушакларни бақувват қилса, руҳий машаққатлар руҳни кучли қилади.

"Иймон ва ҳузун" китобидан
@Muslimaatuz
❤‍🔥 49
33
👍 16
💯 4
🔥 2
💔 1
8 79 3.6K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
10.04.2026 05:01
Аллоҳ ҳақида гўзал гумонда бўлинг — шунда қалбингизга осмонча кенглик тушади.
Умид қилган қалб ҳеч қачон йиқилмайди.
Ишонч билан қилинган дуо ҳеч қачон йўқолмайди.

Эй Роббим, қалбларимиздан умидсизликни ювиб ташла, ўрнига собит иймон ва гўзал гумон бер!
@Muslimaatuz
231
🥰 32
😭 13
👍 10
🕊 9
❤‍🔥 6
💔 2
🫡 1
23 1.1K 20.3K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
10.04.2026 02:02
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун ЖУМА
— 10 апрель 2026
—22 шаввол 1447


ЖУМАнинг ўз ҳаққи бордир. Унинг ҳурматини зое қилишдан, у кунда Аллоҳ таолонинг ибодатида нуқсонга йўл қўйишдан сақлангин.

Аллоҳ таоло у кунда ҳасанотларнинг ажрини зиёда қилади, ёмонликларни ўчиради ва даражаларни кўтаради. Унинг куни ҳам туни каби фазилатлидир, агар дуо ва намозлар билан унга ҳаёт беришга қодир бўлсанг, бас, шундай қилгин.

Аллоҳ таоло жума кунида яхшиликларни кўпайтириш ва ёмонликларни ўчириш учун дунё осмонига фаришталарни юборади. Аллоҳ фазли карами кенг Зотдир.

Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ
@Muslimaatuz
132
😢 30
👍 16
🥰 6
❤‍🔥 4
🕊 4
🫡 2
🏆 1
4 427 15.1K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
09.04.2026 20:21
Имом Молик «Муваттоъ» китобларида ўзларига етиб келган хабарда айтишларича, киши ўзи яшамайдиган уйга кирганида:
 
السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ
 
«Ассаламу ъалайна ва ъалаа ъибадиллаҳис солиҳийн» (Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин), деб айтиши мустаҳаб.
#Zikrlar_guldastasi
@Muslimaatuz
91
👍 20
5
❤‍🔥 5
🥰 3
🏆 1
1 84 9.8K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
09.04.2026 15:00
Бир аёлнинг сабри… бир умрга татигулик муҳаббат… Баъзи муҳаббатлар бўлади — сўз билан эмас, сабр билан ёзилади…

✍️Турк адиби Аҳмад Лутфий Қозончининг рафиқаси ҳақида “Омина” журналида чоп этилган бу мақола — шунчаки ҳикоя эмас… Бу — муҳаббатнинг сабр билан безалган гўзал, жонли намунаси.

�� Ислом.уз ходими, журналист ва бошловчи Қамариддин Бекмуҳаммад ушбу мақола ҳақидаги самимий таассуротлари билан ўртоқлашади.

"Омина" журналига обуна бўлиш
@Muslimaatuz
81
🏆 7
❤‍🔥 6
5
🤗 4
👍 1
12 117 11.2K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
09.04.2026 12:00
Қарор бир лаҳза, оқибат эса бир умр.

Ҳаёт турфа ҳикоялардан иборат. Ҳар бирининг ортида бир қалбнинг дарди, сабри ва умиди бор. Бугун сизга тақдим этадиган ҳикоя ҳам ана шундай қалб ҳикояси бўлиб, унда оталарга қаратилган оғриқли бир нидо мужассам.

«Сирдошим»

Келинглар, шу хат эгасини қўллаб-қувватлайлик. Баъзан биргина ширин сўз ҳам инсоннинг кўнглини кўтаради, дардини енгиллаштиради.

Ушбу манзил орқали сиз ҳам қалбингиздаги гапларни бизга юборишингиз мумкин:
@hamkor_BintuSodiq_bot
��Сизнинг сўзларингиз кимнингдир қалбига ТАСКИН, бошқасига УМИД бўлиши мумкин.
Изоҳларда эса бир-биримизни дуо, маслаҳат ва қўллаб-қувватлаш билан ёлғиз қолдирмайлик.


#Sirdoshim
@Muslimaatuz
66
😢 34
💯 9
🔥 3
🏆 1
13 52 10.8K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
09.04.2026 10:01
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ?
Айрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади.
Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган».
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@Muslimaatuz
146
👍 39
🎉 7
🫡 3
15 152 11.7K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
09.04.2026 02:02
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун пайшанба
— 9 апрель 2026
—21 шаввол 1447


Ширин сўз кўнгил калитидир. Инсон сўзни қачон ва кандай оҳангда айтишни билса, бас. Кимга чиройли ва мазмунли гапириш қобилияти берилмаган бўлса, унда тилини тийсин. Инсон кимгадир умрида бир марта йўлиқса ҳам, бу одобларга риоя килиши лозим. Энди бутун умрини бирга ўтказмоқчи бўлган оила аъзолари билан қандай муомала қилиши кераклигини ўзингиз билиб олаверинг!

Адҳам Шарқовий

Аллоҳим, сўзларимизни кўнгилларга калит, қалбларга ором бўладиган қилгин. Оилаларимизда бир-биримизга нисбатан ҳурмат, сабр ва ширин муомалани зиёда этгин. Ҳар бир сўзимизни яхшиликка, муҳаббатга хизмат қилдиргин.
@Muslimaatuz
170
👍 29
😍 23
😢 17
🥰 7
❤‍🔥 5
🕊 4
💯 2
31 462 24.3K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
08.04.2026 15:31
132
😢 27
👍 11
💔 8
🫡 7
🕊 2
4 486 15.3K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
08.04.2026 08:26
87
👍 17
🥰 5
🏆 3
4 145 13K
avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
08.04.2026 02:02
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун чоршанба
— 8 апрель 2026
—20 шаввол 1447


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бошни ва у ўз ичига олган нарсаларни, қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақламоғингдир...» дедилар. Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

Бош ўз ичига олган нарсалар кўз, қулоқ, бурун, оғиз ва тил бўлиб, бу аъзоларни ёмонликдан сақлаш ила Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилинади.
Қорин ўз ичига олган нарсалар жумласига озуқалар ва фарж киради. Озуқаларимизнинг ҳалол бўлиши ва фаржни гуноҳдан сақлаш ила Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё қилинади.

"Руҳий тарбия", 2-жуздан.

Аллоҳим, барчамизга Ўзингдан ҳақиқий ҳаё қилишни насиб эт! Ҳаёсизлик жафодир, жафо эса дўзахдадир, ундан паноҳ тилаймиз!
@Muslimaatuz
❤‍🔥 132
91
😢 42
🕊 11
👍 9
🤩 2
👏 1
💔 1
16 330 26K

Muslimaat.uz

53.4K
Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.

Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
Открыть в Telegram