⃣
жойда сукут сақланг
Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломнинг асҳоблари, Ислом умматининг дурдоналари бўлган саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум уч жойда сукут сақлардилар: уруш пайтида, Қуръон тиловати пайтида ва жаноза пайтида. Мана шу одобларнинг риоясини қилсак, иншааллоҳ, у зот алайҳиссолату вассаломнинг суннатларига амал қилган бўламиз, жанозанинг суннатини бажарган бўламиз ва оладиган ажримиз, савобимиз янада зиёда бўлади. Ана шу маъноларни яхши эслаб, жанозаларда шунга амал қилиб борсак, иншааллоҳ, хайр бўлади, барака бўлади.
Айниқса, жанозада сабр қилиш, Аллоҳдан бу мусибатга ажр сўраш мўмин-мусулмонларнинг доимий қилиб келаётган ишларидан ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом, юқорида зикр этилганидек, «
Ким мусибатга учраса ва бунга сабр қилиб, «Роббана ажирна фии мусибатина вахлуф ланаа хойрон минҳа» («Роббимиз! Бизга мусибатимизда ажр бергин ва бадалига бу мусибатга учраган нарсамиздан яхшироғини бергин») деса, Аллоҳ таоло унга ҳам ажр беради, ҳам учраган мусибатида ундан яхши эваз беради», деганлар.
Буни Умму Салама розияллоҳу анҳо эшитган эканлар. У кишининг эрлари Абу Салама розияллоҳу анҳу вафот этганларида Расули Акрамнинг мана шу ҳадислари эсларига тушиб, мазкур дуони ўқибдилар. Ўқиб туриб, хаёлларидан ...
Мақоланинг давомини "Омина" журналининг 6-сонидан ўқишингиз мумкин
.
@Muslimaatuz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram