avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
01.04.2026 11:33
НАФЛ РЎЗАНИ САҲАРЛИККА ТУРМАСДАН ТУТИШ ҲАМ МУМКИНМИ?
Душанба, пайшанба кунлари рўза тутмоқчи бўлсам агар эрталаб саҳарликка туролмай уйқуда қолсаму, фақат ният қилиб ҳеч нарса емай тутсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Умумий ҳолда рўзатутмоқчи бўлган киши субҳидан олдин туриб, саҳарликқилиб олиши мустаҳаб амал саналади. Набий алаҳиссаломҳадисларидан бирида: “Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар”, - деганлар” (Ибн Можа ривояти).
Энди, бир одам уйқудан турди, эрталаб бомдодни ўқиди ванонушта қилмоқчи бўлди-ю, турганидан бери ҳеч нарсаемаганлигини эслаб, рўза тутгиси келиб қолди. Дарҳол ниятқилиб нафл рўзани бошлаб юбораверса бўлади. Бу қоидабизнинг мазҳабимиздан ташқари Шофиъий, Ҳанбалиймазҳабларида ҳам шундай.
Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз инсон бундай ҳолатда каттачошгоҳгача ният қилиб олса бўлаверади, деганлар. БунгаОиша онамиз разияллоҳу анҳонинг ҳадиси далил бўлган. Эрталаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ейдиган бирор нарса борми?” деганларида, ҳеч нарсайўқлигини айтадилар. Шунда Онҳазрат соллаллоҳу алайҳивасаллам: “Ундай бўлса, мен рўза тутдим”, деб рўзатутишни бошлаган эканлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
#savol_javob
@Muslimaatuz
 
142
😢 67
❤‍🔥 18
🤝 5
🕊 3
🌚 2
💯 2
😭 2
🫡 2
154 16.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Muslimaat.uz

53.4K
Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.

Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
Открыть в Telegram