Қадр кечасини мазмунли ўтказиш тартиби
(26 рамазон 1447 ҳ.й. / 16 март 2026 м.й.)
20:30 — 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш. Аёлларимиз уйларида ибодат қилганлари афзалроқ.
23:30 — 00:00 гача зикр, дуо ва муножот.
00:01 — 00:30 гача бироз дам, истироҳат қилиш.
00:30 — 01:15 гача таҳажжуд, Витр намозларини ўқиш.
01:15 — 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.
01:45 — 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.
02:15 — 03:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.
04:00 — 05:14гача саҳарлик қилиш.
�� Зикр, тасбеҳлар (машҳур зикрлар):
��«Субҳааналлооҳи вал-ҳамду лиллааҳи валаа илааҳаа иллаллооҳу валлооҳу акбар» - 100 марта.
��«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳааналлоҳил-ъазийм» - 100 марта.
��«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайьин қодийр» - 100 марта.
��«Астағфируллоҳал-ъазийм ва атуубу илайҳ» - 100 марта.
��«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад» ёки бошқа салавотни 100 марта).
Булар Қадр кечасида нима билан машғул бўлайлик, деб сўраганлар учун. Умуман олганда Қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуо билан машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини мағфират қилиши, афв қилишини сўраб, қалбдан истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салалам тавсия қилган «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул-ъафва, фаъфу ъанний» дуосини ўқиб турилади.
Маъноси: «Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин».
Бомдод намози вақти киргач, эркаклар масжидда жамоат билан намоз ўқисалар, аёллар уйларида ибодат қилганлари афзалроқ. Сўнг дам олиш мумкин.
Яқинларимизга ҳам улашамиз!
@Muslimaatuz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram