Фитр садақаси қачон берилади?
Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилинади:
"
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиши ва мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо килса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур". Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган ва Ҳоким саҳиҳ деган.
Садақаи фитрни ийди Фитр намозидан олдин бериш афзал ва савоби улуг. Рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш, мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб жорий қилинган.
Рўзадор одам Рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида билиб-билмай турли гаплар оғзидан чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ножоиз амалларни қилиб қўйган ва шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юрган бўлиши мумкин. Ана ўша ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр тўлаш жорий қилинган.
“Кифоя", 2-жуз.
Фитр садақанинг миқдори қанча бўлиши керак?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги фитр садақасининг миқдорини қуйидагича белгилади:
▫️2 кг буғдой ёки унинг қиймати –
10 000 (ўн минг) сўм;
▫️
2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати –
12 000 (ўн икки минг) сўм;
▫️
4 кг арпа ёки унинг қиймати –
20 000 (йигирма минг) сўм;
▫️
2 кг майиз ёки унинг қиймати –
110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
▫️
4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000 (икки юз минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади.
#Savol_javob
#Ramazonda_oʻrganamiz
@Muslimaatuz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram