avatar
Muslimaat.uz
@muslimaatuz
14.03.2026 12:04
Савол:Рўза тутмасликка бўлган рухсат барча турдаги касалликка доирми?
Жавоб: Бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақат рўза тутиш зарар қиладиган касалликларга оиддир. Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.
 
Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?
Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?
Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.
 
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
Мўминнинг қалқони" китобидан

#Savol_javob
#Ramazonda_oʻrganamiz
@Muslimaatuz
100
👍 18
❤‍🔥 4
💋 2
1
🎉 1
🫡 1
82 20.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Muslimaat.uz

53.4K
Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.

Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
Открыть в Telegram