Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа, рўзаси очиладими?
Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.
Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса, рўза очиладими?
Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.
Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?
Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар, ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
«Мўминнинг қалқони» китобидан.
#Savol_javob
#Ramazonda_oʻrganamiz
@Muslimaatuz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram