Muslimaat.uz
Видео:
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
MUSLIMAAT.UZ канали Рамазон ойи муносабати билан «ОИЛАВИЙ ТАОМ — ОИЛАВИЙ РЕЦЕПТ» танловини эълон қилади.
Ҳар бир хонадоннинг ҳам ўзига хос таоми бор: кимдир паловни, кимдир шўрвани ва яна кимдир мантию сомсани пиширишда турли услуб ва йўллардан фойдаланади. Ҳар бир беканинг ўзига хос сирлари туфайли таомлар янада мазали ва тотли бўлади.
Ана шу услуб ва сирларни бир-биримиз билан бўлишиш вақти келди!
Танловимиздан мақсад — Рамазон шукуҳини оила даврасида ҳис этиш, биргаликда тайёрланган таомлар орқали оилавий ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашдир.
Шартлар жуда оддий:
Оила аъзоларингиз — турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз, қайнона онажонингиз ёки яқинларингиз билан биргаликда ўзингиз севган таомни тайёрланг ва ушбу жараённи видео орқали намойиш этинг. Рецептни аниқ, босқичма-босқич ва тушунарли тарзда баён қилинг.
Бу:
онажонингиздан ўрганган рецепт;
бувингиз тайёрлайдиган ноёб таом;
саҳарлик ёки ифтор дастурхонингиз безаги;
ёки оилангизга хос махсус пишириш сирлари бўлиши мумкин.
Қўшимча равишда:
� Таом тарихи ҳақида қисқача айтиб беринг.
�Пиширишдаги «энг муҳим сир» ни ҳам улашишни унутманг!
Танлов муддати: Рамазон ойининг 20-кунигача (10 март)
Энг фаол иштирокчилар орасидан ғолиблар эълон қилинади.
Иштирок учун видеоларингизни қуйидаги манзилга юборинг: @Muslimaatviktorinasi_bot
@Muslimaatuz
Мухлисларимизга Рамазон ойи муносабати билан Muslimaat.uz
каналида эълон қилинган “Оилавий таом — оилавий рецепт” танлови хусусида эслатмалар
Рамазон ойи муносабати билан
Muslimaat.uz каналида эълон қилинган «Оилавий таом — оилавий рецепт» танлови учун юртимизнинг турли ҳудудларидан мухлисларимиздан кўплаб видеолар келмоқда. Бунинг учун барчангизга миннатдорчилик билдирамиз.
Афсуски, юборилган видеоларнинг айримларида танлов шартларига тўлиқ эътибор қаратилмаганини кузатдик. Шу сабабли танлов шартларини яна бир бор диққат билан ўқиб чиқишингизни ва шунга мувофиқ видео юборишингизни сўраймиз.
Танлов шартига кўра, сиз оила аъзоларингиз — турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз ёки ота-онангиз билан биргаликда таом тайёрлаш жараёни акс этган видеони юборишингиз керак. Видеода таом ҳақида қисқача маълумот бериб, уни тайёрлаш жараёнидаги ўзига хос сир ва тавсияларингиз билан ҳам бўлишишингиз керак.
Танлов якунига етиш арафасида. Азиз мухлислар, эслатмаларимизга кўра, видеолар жўнатинг ва ғолибимизга айланинг![@Muslimaatviktorinasi_bot]
@Muslimaatuz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram