Ошқозон касаллиги билан оғриган рўзадор бемор зонд ютса бўладими?
Зонд қуруқ ҳолатда ютилса ва қайтариб чиқариб олинса, рўза очилмайди. Агар бирор таомни ипга боғлаб, ютса ва ипнинг бир учи қўлида қолса, яъни қайтариб чиқариб олиш мумкин бўлса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади.
Жароҳатларга дори қўйилса, рўза очиладими?
Фуқаҳолар икки турдаги жароҳатга дори қўйилса, рўза очилади деб иттифоқ қилишган:
а) Бошнинг миягача етиб борадиган чуқур жароҳати;
б) Ошқозонга етиб борадиган жароҳат;
Бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир. Ошқозон ва мияга етиб борадиган чуқур жароҳатга қўйилган дори у жойларга етиб борса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида рўза очилади. Булардан бошқа жароҳатлар, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, рўзани очмайди, чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар тўғридан-тўғри ошқозон ва мияга етиб бормайди. Агар болдирнинг ичига дори етиб борса ёки унга пичоқ ё шу каби нарса санчиб олинса, тиғи илигигача етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди, чунки у ичкари аъзо ҳисобланмайди.
Рўзадорнинг кўзига дори қуйилса, рўзаси очиладими?
Ҳанафий мазҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари: «Рўза очилади», дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби халқумга йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
"Мўминнинг қалқони" китобида
н.
#Savol_javob
#Ramazonda_oʻrganamiz
@Muslimaatuz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram