Олти ёшимда онам билан шайх Муҳаммад Тантовий оиласини зиёрат қилгани Димашқдаги Қаймарийя маҳалласига бордик.
Бизни шайх ўтирадиган ташқи хонага олиб киришди. Кўзим биринчи марта деворлардаги жавонларга тушди. Унда мужаллад-мужаллад китоблар териб қўйилган эди.
Кўрган нарсаларимдан ҳайратга тушиб, девордаги жавонларда териб қўйилган нарсаларнинг нималиги ҳақида онамдан сўрадим. Онам:
– Булар китоблар. Олимлар китоб ўқишади, – деб жавоб берди.
Бу гўзал манзара мени ажаблантирди. Ўшанда онамга қараб:
– Мен ҳам шу ишни ўрганишни хоҳлайман, – дебман.
Қачон дарсларимни ёдлашдан эринсам, онам ўша воқеани менга эслатар эди. Мендан «Шу ишни ўрганишни хоҳлайман» деган гапимга вафо қилишимни талаб қилар эди. Отам эса мени дарсга қизиқтирар эди.
Катта бўлганимдан сўнг китобга боғланиб қолдим. Кеча ярмидан ўтиб кетса-да ўқишдан тўхтамас эдим. Шунда отам:
– Ўғлим! Ҳамма нарсада мўътадиллик яхши. Кўзинг толиқади, соғлиғингни йўқотасан... деб насиҳат қилар эди.
Кўпинча мени ухласин деб чироқни ўчирар эди!
Муҳаммад Курд Алий. «Эсдаликлар».
Абдулқодир Полвонов саҳифаси
дан.
�
Саволларимиз Ҳазратимизнинг "Ҳадис ва ҳаёт" туркум китобларининг "Рўза" китобидан тузилган
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram