Рамазонда ўрганамиз
Субҳи содиқдан кейин ҳайз қони тўхташ эҳтимоли бор бўлган аёл саҳарлик қилиб, рўзани ният қилса бўладими?
Йўқ. Аёл кишининг рўзаси дуруст бўлиши учун субҳи содиқдан аввал ҳайздан покланган бўлиши лозим.
Рамазон кунларида ҳайз ёки нифоси тўхтаган аёл куннинг қолган қисмида ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши вожибми?
Рамазон кунларида ҳайзи ёки нифоси субҳи содиқдан кейин тўхтаган аёл куннинг қолган қисмида ўзини еб-ичишдан тўхтатиб, рўзадорга ўхшаб туриши мустаҳабдир.
Рўзадор аёл касаллиги туфайли фаржига бирор нарса киритса, рўзаси очиладими?
Ичкарига нарса киргани боис рўзаси очилади. Лекин фаржига ёки ортига даволаниш мақсадида субҳи содиқдан аввал ёки ифторликдан кейин бирор нарса қўйса ва шу ҳолатда рўза тутса, рўзаси очилмайди.
�
«Мўминнинг қалқони»китобидан
#Ramazonda_oʻrganamiz
#Savol_javob
@Muslimaatuz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram