avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
сегодня, 00:20
САҲАРХАНДА

Ҳозиржавоблик

Бир киши Мутанаббийга деди:
— Узоқдан сизни аёл деб ўйлабман.
Мутанаббий жавоб берди:
— Узоқдан сизни эркак деб ўйлабман.

* * *
Британиянинг семиз вазири Черчил ориқ Бернард Шоуга деди:
— Сизни кўрган киши Британияда овқат танқислиги бор экан деб ўйлайди.
Шоу жавоб берди:
— Сизни кўрган киши ўша танқисликнинг сабабини англайди.

* * *
Жуҳо бир қишлоққа келди. Ўша ерлик киши унга деди:
— Эшагингизни таниб, сиз эканингизни билдим.
Жуҳо жавоб берди:
— Эшаклар бир-бирларини танишади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
@mushtumjurnali
🤣 32
4
🔥 4
🥰 1
3 32 2.2K
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 18:00
Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда

Аниқланишича, Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан 2010 йилда туғилган вояга етмаган У.Я жорий йилнинг 3-июнь куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Терговга қадар текширув давомида, Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 4-июнь куни С.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг тегишли ажрими билан гумонланувчи тариқасида “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти прокуратураси.

Telegram
😡 62
😱 9
5
🔥 2
🤨 1
4 14 3.3K
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 15:55
Департаментга ишга кириш учун 48 млн сўм

Фуқаро Ф.Р. Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига мурожаат қилиб, мурожаатида Денов тумани, “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Л. унинг (Ф.Р.нинг)жияни фуқаро С.Н.ни Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментига гўёки юқори лавозимда ишловчи “Жонибек” (шахсига аниқлик киритилмоқда)исмли таниши орқали ишга киритишни ваъда қилиб, эвазига ариза муаллифидан 4000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганлиги билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 06.06.2026 йил куни Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бошқармаси тезкор бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Б.Л. Денов туманида жойлашган “Баҳодир Барака” номли умумий овқатланиш ошхонасида фуқаро Ф.Р.дан талаб қилган 4 000 АҚШ долларига ҳисоблаб, 48 млн. сўм миқдордаги пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзини турли давлат органлари ходими сифатида таништириб хизматлар эвазига пул талаб қилувчи шахсларга ишонманг.

Кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз Бош прокуратуранинг “
1161” рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, хабар беринг.

Telegram  |  Instagram*YoutubeFacebook*
🤣 16
9
👎 2
🔥 2
😱 2
🤔 1
👀 1
2 7 3.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 15:18
— Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб келдик!

Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
@mushtumjurnali
😢 23
💯 12
👍 7
🔥 5
4
😱 4
🤣 3
😎 2
2 12 4.3K
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 14:30
ФИТРАТ ВА МИЛЛАТ ТАНҚИДИ

Тун яримдан анча оғди. Мезон ойининг осмони 6улутсиз, тиниқ. Оёқ томонимда жанубга оғиб чиққан ой мовий юлдуз парпар ёнади. Уйқим ўчган, у билан анчагача суҳбатлашаман. У кечмишнинг кўп воқеаларига гувоҳ. Лекин сир сақлайди. Менинг уйқусиз сўроқларимга жавоб бермайди. У нима деб жавоб берган бўларди деб ўйлайман. Масалан, миллат болаларининг миллат аҳволига кўзлари очилиши қандай рўй беради? Қачон рўй беради?...

👉 Батафсил ўқиш


Telegram  |  Instagram*YoutubeFacebook*
👍 10
5
🔥 2
😢 1
12 4.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 12:24
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос ва моҳир таржимон Иброҳим ҒАФУРОВ (1937 — 2026) оламдан ўтди.
Марҳумнинг оила аъзоларига ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Жойлари жаннатда,
охиратлари обод бўлсин.

"Муштум" журнали жамоаси

Telegram  |  Instagram*YoutubeFacebook*
🙏 64
😢 32
9
😎 2
🔥 1
😭 1
7 26 5K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 12:19
Табассум

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан «Муштум» учун махсус.


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
@mushtumjurnali
👍 8
👎 5
🔥 3
🤣 2
23 4.8K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 09:39
Рассом хандаси

Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
🤣 49
👍 5
🔥 4
😡 3
2
😢 2
1 19 4.9K
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 09:08
Миркомилбойни танийсизми?

Дарҳақиқат, мен ҳам махсус ўрганмаган эканман. Эшитган ва баъзи кўрганларимга қараганда Миркомилбойнинг катта бобоси Мирюнусбой Бухоронинг манғит амирлари хонадонидан бўлиб Дониёлбийнинг амакиси бўлган. Тахт учун курашми ё бошқа фитналар боисми Мирюнусбой Бухорони тарк этиб оиласи билан Андижонга кўчиб келган. Катта ерлар сотиб олиб зироатчилик билан машғул бўлган. Кейинги авлодлар ҳам асосан деҳқончилик ва савдо билан бой бўлиб ҳамиша ўзини сиёсатдан узоқ тутишганлар. Бу сулоладан Миркомилбой катта муваффақиятга эришди. Биржа, банк соҳаси, ерларни кўпайтириш, пахта савдо-саноати натижасида тез орада нафақат Туркистонда, балки, бутун Чор империясида саноқли бойлар қаторидан ўрин олди...

👉 Батафсил ўқиш

Telegram  |  Instagram*YoutubeFacebook*
👍 20
7
😱 2
👎 1
🔥 1
2 26 4.7K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 06:21
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди

Кармана туманида МИБ ходимларининг таъқибидан қочган эркак ошхоналардан биридаги тандир ичига яширинган. Унинг алиментдан қарздорлиги қарийб 71 млн сўм бўлган.

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  Instagram*YoutubeFacebook*
🤣 49
🤔 5
👍 3
🆒 2
1
🔥 1
🤪 1
😡 1
14 26 6K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 05:36
🔴Ўзбекистонда одамлар соғлиқни сақлаш тизимидан розими?

Uzdiplomat Тошкентнинг бир нечта туманларида аҳолидан давлат тиббиёти ҳақида фикр сўради. Респондентлар “прописка” муаммоси, поликлиникалардаги узун навбатлар, таниш-билишчилик ва туғруқхоналардаги эҳтимолий норасмий тўловлар ҳақида гапирди. Айрим фуқаролар эса камера олдида очиқ фикр билдиришдан чўчишини айтди.

💬 “”Прописка” бўлмаса Тошкентда касалхона қабул қилмайди.”

💬 “Поликлиникаларда навбат жуда кўп.”

💬 “Яхши шифокорлар маош пастлиги учун хусусий клиникаларга кетиб қолди.”


Сиз давлат тиббиётидан розимисиз? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

▶️ Тўлиқ маълумотлар видеода

Telegram | Instagram* I You Tube I Facebook* I X
👍 22
😢 8
6
👎 4
🔥 1
😱 1
🤣 1
11 11 5K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
вчера, 03:40
ҲАММА БИЛАДИГАН ТОПИШМОҚ

Мажлисдан мажлисга кўчиб юрарлар,
Ҳатто соясидан чўчиб юрарлар,
Қоп-қора автода учиб юрарлар,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Хилват гўшаларда саройлари бор,
Ҳар бирида гўзал гул, Ойлари бор,
Беҳиштий боғлари, хуш жойлари бор,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Қоронғуда топар бир-бирларини,
Ошкора қилмайди банк сирларини,
Хориждаги бойлик, қасрларини,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Гўёки ердамас, осмонда яшар,
Терисига сиғмай қувониб тошар,
Борар манзил битта, бунчалик шошар,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Остонаси олтин, йўқдир армони,
Уруғ-аймоғининг роҳатда жони,
Бели оғриб топмас бир бурда нонни,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Анвару Раънолар тер тўкар кун-тун,
Имтиҳон топширар қул бўлмоқ учун,
Қолмади бунда ҳеч бир бағри бутун,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Уларсиз ўтмайди тўю-тантана,
“Биз зўрмиз!” дейишар уялмай яна,
Давранинг тўрида турибди, ана,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Қабулга кирсангиз гапни дўндирар,
Қуруқ ваъда билан сизни кўндирар,
Ғайрат-шижоатни секин сўндирар,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Аъёнларин уриб, сўкмоқлари бор,
Чунки, шотирининг тўқмоқлари бор.
Бир кун ёрилмоғи, чўкмоқлари бор,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Ватан деб даврада кўкрак керади,
Ақчани эмаклаб, ётиб теради,
Ўзидан ортганин элга беради,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Эл кўзича юртга ор, шаъндир улар,
Фидойи, халқпарвар, ишчандир улар,
Лек, юрт оёғига кишандир улар,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Кўрганимни айтдим, оз-моз ўрадим,
Булардек еб тўймас, очкўз кўрмадим,
Оллоҳдан уларга инсоф сўрадим,
Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг!

Ёр МУҲАММАД.
Самарқанд шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
👍 60
16
🔥 8
👏 5
🤷‍♂ 2
😢 2
👎 1
🤣 1
8 52 6K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
05.06.2026 08:44
АЛДАРКЎСАЛАРИ ЙЎҚ МАМЛАКАТДАН МАКТУБ

Сиз ҳам сезяпсизми, бизда ёлғончилар роса урчияпти. Жуда кўп улар. Ваъда беради, керак бўлса, қасам ичади. Аммо кейин сурбетларча алдайди. Бир ишга қўл ташлаб келишадию, маълум вақтдан сўнг телефон қўнғироғингизга ҳам жавоб бермайди. Индамайди, вассалом! Бундан уялиш, хижолат чекиш йўқ, аксинча ўзини ҳақ ҳисоблайди. Алдамчилик билан бирга фисқ-фасод тарқатиш, нолиш, зорланиш ҳам авжида. Чин кўнгилдан, самимий гапириш, гўзал муносабатлар кам, билъакс қўполлик-қўрслик бор. Одамларимиз мақтанчоқ, ўзини-ўзи кўз қилади. Мол-дунёси билан ғурурланади, бошқаларни ерга ургиси келади. Уларга қараб, беихтиёр ўзинг билган-эшитган хориж одамлари билан таққослай бошлайсан...

👉 Батафсил ўқиш

Telegram  |  Instagram*YoutubeFacebook*
👍 33
5
😭 4
👏 2
🤣 2
🔥 1
🤝 1
3 34 6.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
05.06.2026 07:23
Эшакларга ҳам қийин бўлди...

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

 
Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган. 2026 йил феврал ойида ҳам эшак гўшти сабаб судланиб, озодлиги чекланган эркакка судя "марҳамат кўрсатиб" яна шу турдаги жазони тайинлади.

Эркакнинг ўзи судда "турмуш ўртоғи мия саратони касаллигига чалингани ва уни даволатишга пул керак бўлгани учун шу ишга қўл ургани"ни айтган. Судланувчининг Malibu машинаси бўлган.

Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
🤣 49
10
👍 7
😢 7
😡 6
🔥 1
17 62 6.2K
avatar
«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
@mushtumjurnali
05.06.2026 06:21
Фото-фельетон
   
УЙҚУДАГИ РАҲБАРЛАР

 
Ҳадемай мустақиллигимизнинг 35 йиллигини нишонлаймиз.
Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президентимизнинг 120-сонли қарори қабул қилинганига ҳам икки ойдан ошди.
Бироқ, Наманганнинг Тўрақўрғон туманидаги айрим раҳбарлар айиқ уйқусини уриб ётишибди.

Ишонмасангиз, суратларга боқинг:

1-фото: Халқ банкининг туман бўлимига кираверишдаги баннер.
2-фото: Наманган Давлат чет тиллари иститутининг тумандаги филиалига кираверишдаги баннер.
3-фото: Янгиобод МФЙ ҳудудида жойлашган Ёзги томошагоҳдаги ёзув.
 
Ажабо, Тўрақўрғонда тақвимга бир йил кечикиб риоя қилишадими?
 
Туман ҳокимлигидан расмий жавоб кутамиз.  

Анваржон УБАЙДУЛЛАЕВ,
"Муштум"нинг махсус мухбири.
 
 Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
🤪 16
12
🤔 5
🔥 2
🤣 1
😇 1
11 27 4.9K

«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰

40.2K
"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали

Админ: +998998731313

Мурожаат учун: @mushtumgabot

Реклама хизмати: @Rek_musht

Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/mushtumjurnali

Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️
Открыть в Telegram