«МУШТУМ» журнали расмий канали 📰 @mushtumjurnali вчера, 03:40 Скопировать Пожаловаться ҲАММА БИЛАДИГАН ТОПИШМОҚ Мажлисдан мажлисга кўчиб юрарлар, Ҳатто соясидан чўчиб юрарлар, Қоп-қора автода учиб юрарлар, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Хилват гўшаларда саройлари бор, Ҳар бирида гўзал гул, Ойлари бор, Беҳиштий боғлари, хуш жойлари бор, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Қоронғуда топар бир-бирларини, Ошкора қилмайди банк сирларини, Хориждаги бойлик, қасрларини, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Гўёки ердамас, осмонда яшар, Терисига сиғмай қувониб тошар, Борар манзил битта, бунчалик шошар, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Остонаси олтин, йўқдир армони, Уруғ-аймоғининг роҳатда жони, Бели оғриб топмас бир бурда нонни, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Анвару Раънолар тер тўкар кун-тун, Имтиҳон топширар қул бўлмоқ учун, Қолмади бунда ҳеч бир бағри бутун, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Уларсиз ўтмайди тўю-тантана, “Биз зўрмиз!” дейишар уялмай яна, Давранинг тўрида турибди, ана, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Қабулга кирсангиз гапни дўндирар, Қуруқ ваъда билан сизни кўндирар, Ғайрат-шижоатни секин сўндирар, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Аъёнларин уриб, сўкмоқлари бор, Чунки, шотирининг тўқмоқлари бор. Бир кун ёрилмоғи, чўкмоқлари бор, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Ватан деб даврада кўкрак керади, Ақчани эмаклаб, ётиб теради, Ўзидан ортганин элга беради, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Эл кўзича юртга ор, шаъндир улар, Фидойи, халқпарвар, ишчандир улар, Лек, юрт оёғига кишандир улар, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Кўрганимни айтдим, оз-моз ўрадим, Булардек еб тўймас, очкўз кўрмадим, Оллоҳдан уларга инсоф сўрадим, Бу зотлар кимлигин билсангиз, айтинг! Ёр МУҲАММАД. Самарқанд шаҳри ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali 👍 60 ❤ 16 🔥 8 👏 5 🤷♂ 2 😢 2 👎 1 🤣 1 8 52 6K
Обсуждение 8
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram