Департаментга ишга кириш учун 48 млн сўм
Фуқаро Ф.Р. Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига мурожаат қилиб, мурожаатида Денов тумани, “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи фуқаро
Б.Л. унинг
(Ф.Р.нинг)жияни фуқаро
С.Н.ни Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментига гўёки юқори лавозимда ишловчи
“Жонибек” (шахсига аниқлик киритилмоқда)исмли таниши орқали ишга киритишни ваъда қилиб, эвазига ариза муаллифидан
4000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганлиги билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан
06.06.2026 йил куни Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бошқармаси тезкор бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда
Б.Л. Денов туманида жойлашган
“Баҳодир Барака” номли умумий овқатланиш ошхонасида фуқаро Ф.Р.дан талаб қилган
4 000 АҚШ долларига ҳисоблаб,
48 млн. сўм миқдордаги пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳурматли фуқаролар!
Ўзини турли давлат органлари ходими сифатида таништириб хизматлар эвазига пул талаб қилувчи шахсларга ишонманг.
Кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз Бош прокуратуранинг “1161” рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, хабар беринг.
Telegram | Instagram* | Youtube | Facebook*
Обсуждение 2
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram