#МУРОЖААТ
Озодалик — хонадондан, ободлик — маҳалладан бошланади!
Биз — дунёда энг меҳрли, оқибатли ва танти халқ фарзандларимиз. Халқимизнинг “Кўпчилик барака келтиради” деган ҳикмати замирида улкан ҳақиқат мужассам. Тарихнинг ҳар қандай синовли даврларида ҳам ота-боболаримиз бир-бирига елкадош бўлиб, ҳашар йўли билан каналлар қазиган, уйлар қурган, йўллар солган, масжид ва мадрасалар тиклаган.
Бугунги тинч ва фаровон кунларимизда ҳам ҳашар — миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмига айланган.
Тўй бўлса — ҳашар, байрам бўлса — ҳашар!
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан,
2026 йил 13-14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Эътибор берган бўлсангиз, ҳашарга алоҳида ном берилди —
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!”
Умумхалқ ҳашари муносабати билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг халқимизга, “маҳалла еттилиги” аъзолари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакилларига мурожаати йўлланди.
МУРОЖААТ
@mahalla_raislari
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram