* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
06.04.2026 21:04
• Агар 10 йил табибларсиз қолсак, даволанишни йўқотамиз.
• Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб-интизомни йўқотамиз.
• Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз.
• Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, табибларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.
👏 11
👍 8
🏆 1
71 12.9K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
06.04.2026 20:57
• Энг яхши одам — тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир.

• Энг ёмон одам — жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир.
🏆 8
35 7.8K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
06.04.2026 20:56
ОҚИЛАЛИК — ОИЛА БЕЗАГИ
Ҳам спортда, ҳам санъатда моҳиралар — фахримиздир!


Маҳалладошимиз Парвина Шакарова бир неча йилдан буён спортнинг бокс тури билан шуғулланади. Шу кунга қадар кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтариб келяпти. Хусусан, ўтган йили у 47 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди. Бу ғалаба ва ғурур бошқа ёшларимизни илғомлантираётгани жуда қувонарли.

https://uzmahalla.uz/2026/04/06/ham-sportda-ham-sanatda-mohiralar-fahrimizdir/
👍 1
🏆 1
2 3.7K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
06.04.2026 20:49
ИНСОН ВА ТАБИАТ
“Мен боғ барпо этишга чоғландим, сиз ҳам юринг...”


Куни кеча пойтахтимизда бунёд этилаётган Миллий дендрология боғида Президентимиз бошчилигида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Албатта, дастлабки ниҳолни Юртбошимиз экиб бердилар. Мен бу жараённи кузатар эканман, таҳликали вазиятда яшаётган дунёда Ўзбекистон деган жаннатмакон юртда туғилганимга шукроналар келтирдим.

https://uzmahalla.uz/2026/04/06/men-bog-barpo-etishga-choglandim-siz-ham-yuring/
👍 4
4 3.4K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
18.03.2026 21:12
Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. 4-чорак дарслари 30 мартдан бошланади.

Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб, 28 мартга қадар давом этади.

Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.

Жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
🏆 1
74 12K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
12.03.2026 20:05
ТАҲЛИЛ ВА ТАҚҚОС
Ютуқлар ўзимизники, бироқ камчиликлар ҳам...


Табиат — инсонга берилган бебаҳо неъматлардан бири. Уни асраб-авайлаш, ҳар бир туҳфасидан унумли фойдаланиш эса барчамизнинг зиммамиздаги катта масъулият ҳисобланади. Шу маънода охирги вақтда маҳаллаларда ижтимоий аҳамиятга молик бинолар ҳамда хонадонларга қуёш панелларини ўрнатиляпти.

Батафсил👉🏻 https://uzmahalla.uz/2026/03/12/yutuqlar-ozimizniki-biroq-kamchiliklar-ham/
👍 1
5 6.1K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
12.03.2026 17:05
ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Маҳаллада Хитой тажрибаси: камбағаллик қандай қисқаради?


Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш масаласи давлат сиёсатида устувор вазифалардан бири саналади. Бу жараёнда маҳаллалар аҳоли билан яқин алоқада бўлиб, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик ва бандликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибаси жаҳон миқёсида эътиборга моликдир, чунки бу давлат қисқа вақт ичида миллиардлаб аҳолисини камбағалликдан чиқаришга эришган. Шу жиҳатдан Хитой тажрибаси Ўзбекистон ва бошқа ривожланаётган мамлакатлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил👉🏻 https://uzmahalla.uz/2026/03/12/mahallada-hitoy-tajribasi-kambagallik-qanday-qisqaradi/
👍 1
10 6.3K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
12.03.2026 12:48
ОҚИЛАЛИК — ОИЛА БЕЗАГИ

“Дардини “ўзимники” деб билиб,
ҳар лаҳза ҳамнафас яшай олсак бас...”


Ҳар куни тоғ боши оқармай уйғонишга одатланганман. Ишни уйларимни саранжом- саришта қилишдан бошлайман. Ҳатто, кечки овқат учун ҳам тайёргарлик бошлаб қўяман. Сабаби, идорада иш жуда кўп. Айниқса, икки ой давом этган хатлов жараёнларида жонбозлик кўрсатишга тўғри келди.

Батафсил👉🏻 https://uzmahalla.uz/2026/03/12/dardini-ozimniki-deb-bilib-har-lahza-hamnafas-yashay-olsak-bas/
4 3.6K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
12.03.2026 12:45
Эзгулик ва инсонпарлик бўёқларда янада сержило

Жамиятни юксалтириш, халқнинг яшашга иштиёқини янада ошириш, олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик катта аҳамиятга касб этади. Айниқса, маҳалла тизимида барча йўналишларни баробар ривожлантириш кутилган натижани бериши аниқ.

https://uzmahalla.uz/2026/03/12/ezgulik-va-insonparlik-boyoqlarda-yanada-serjilo/
🏆 1
4 2.4K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
11.03.2026 21:32
ЖАРАЁН

“ТОЗАЛИК ВА ОЗОДАЛИК” ОЙЛИГИ


шунчаки тадбир эмас, балки “бир ёқадан бош чиқариб” меҳнат қилиш фалсафасидир

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида йиғинлар фаолиятини такомиллаштириш, “еттилик” иш самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда маҳалланинг иштирокини кучайтиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Батафсил👉🏻 https://uzmahalla.uz/2026/03/11/tozalik-va-ozodalik-oyligi-shunchaki-tadbir-emas-balki-bir-yoqadan-bosh-chiqarib-mehnat-qilish-falsafasidir/
👍 2
30 10.1K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
11.03.2026 15:41
#МУРОЖААТ

Озодалик — хонадондан, ободлик — маҳалладан бошланади!


Биз — дунёда энг меҳрли, оқибатли ва танти халқ фарзандларимиз. Халқимизнинг “Кўпчилик барака келтиради” деган ҳикмати замирида улкан ҳақиқат мужассам. Тарихнинг ҳар қандай синовли даврларида ҳам ота-боболаримиз бир-бирига елкадош бўлиб, ҳашар йўли билан каналлар қазиган, уйлар қурган, йўллар солган, масжид ва мадрасалар тиклаган.

Бугунги тинч ва фаровон кунларимизда ҳам ҳашар — миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмига айланган. Тўй бўлса — ҳашар, байрам бўлса — ҳашар!

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан, 2026 йил 13-14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Эътибор берган бўлсангиз, ҳашарга алоҳида ном берилди — “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!”

Умумхалқ ҳашари муносабати билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг халқимизга, “маҳалла еттилиги” аъзолари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакилларига мурожаати йўлланди.

МУРОЖААТ

@mahalla_raislari
179 47.3K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
11.03.2026 08:32
📣 Hurmatli Yurtdoshlar!

🌳 13–14 mart kunlari mamlakatimizda umumxalq xayriya hashari o‘tkaziladi.

🌿“Yurt obodligi, avvalo, mahalladan boshlanadi!” shiori ostida bo‘lib o‘tadigan keng ko‘lamli obodonlashtirish ishlarida faol bo‘ling!

💬 @Kuranbayev_K
📹
Instagram*.com/Kuranbayev_K
133 35.7K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
10.03.2026 10:28
❗️Эртага “Опен бюджет”да овоз бериш бошланади

Бугун, 10 март соат 23:59 дан сўнг, 2026 йил 1-мавсум учун саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш жараёни бошланади.

Овоз бериш 20 март соат 23:59 гача давом этади.
👍 4
83 23.9K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
05.03.2026 21:15
#МУЛОҲАЗА

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаганларга калитни ким беряпти?


Бугун “BMW” русумли транспорт воситаси билан боғлиқ авария ҳолати ахборот майдонининг бош мавзусига айланди. Аниқлик киритилганидек, “BMW” транспорт воситасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузгани ортидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспекторининг ўлимига сабаб бўлган фуқаро – вояга етмаган шахс бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Афсуски, бу — биринчи ёки охириги ҳолат эмас.

Батафсил👉🏻 https://uzmahalla.uz/2026/03/05/haydovchilik-guvohnomasiga-ega-bolmaganlarga-kalitni-kim-beryapti/
6 6.2K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
05.03.2026 21:09
Дилимиз ранжигани — ажралишлар олдида имконсиз қолганимиз

Дардни ичга ютиб яшаш қийин. Одам ким биландир суҳбатлашса, кечинмаларини унга гапириб берса, анча енгил тортади. Энг қийини эса, ўша кишига дардкашлик қилиш. Лекин биз маҳалла ходимлари шундай масъулиятли вазифани виждонан адо этиб, фақат хотиржамлик туямиз.

https://uzmahalla.uz/2026/03/05/dilimiz-ranjigani-ajralishlar-oldida-imkonsiz-qolganimiz/
8 4.3K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
05.03.2026 21:04
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!”

Баҳорга, Наврўзга хос азалий анъана бор, бу — ҳашар уюштиришдир. Бу шунчаки жамоат иши эмас, балки халқимизга хос бўлган бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибатнинг амалий ифодасидир.

Азалдан халқимизда кимдир уй қурса ёки таъмирлаш ишларини бошласа, қариндош ва қўшнилар қараб туришмаган. Эркаклар усталарга ёрдамга чиққан, аёллар таомлар билан уларни сийлашган. Бугунги кунда ҳам ушбу анъана янгича мазмун билан бойиб, юртимизда тинчлик-хотиржамлик ва ободлик кафолатига айланди.

Батафсил👉🏻 https://uzmahalla.uz/2026/03/05/yurt-obodligi-avvalo-mahalladan-boshlanadi/
34 12.4K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
02.03.2026 21:23
#ИЖТИМОИЙ_ҲУҚУҚ_ИЖТИМОИЙ_ДАВЛАТ_ТАМОЙИЛИ

Инсонийлик ришталари меҳр билан мустаҳкам


Тажриба алмашиш доим ўз натижасини кўрсатади. Айниқса, энди ривожланаётган, юқори натижалар сари одимлаётган соҳаларда бу тенгсиз аҳамият касб этиши шубҳасиз. Шу маънода ижтимоий ҳимоя тизими хорижий давлатларнинг ўзига хос иш услубини ўрганишни доимий анъана тусига айлантирган.

Батафсил👉🏻 https://uzmahalla.uz/2026/03/02/insoniylik-rishtalari-mehr-bilan-mustahkam/
4 5K
avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
@mahalla_raislari
02.03.2026 21:17
#МАҲАЛЛАДА_САНОАТ

300 хонадондан 30 хил маҳсулот
хорижга экспорт қилинади

Вилоятда “арқончилар маҳалласи”, деб танилганмиз. Ҳудуддаги қайси бир хонадонга кирманг, деярли ҳаммасида арқон тўқиш жараёни устидан чиқасиз. 300 тадан ортиқ хонадонда ишлаб чиқарилаётган 30 дан ортиқ маҳсулот хорижга экспорт қилиняпти. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида ҳунармандчилик саноатга айланди.

Батафсил👉🏻 https://uzmahalla.uz/2026/03/02/300-honadondan-30-hil-mahsulot-horijga-eksport-qilinadi/
6 4.7K

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

6.3K
📝“Маҳалла” газетасининг расмий канали
📌Маҳалла тизимига оид энг сўнгги янгиликлар бизда!
✅ Турли танловларда иштирок этинг ва совринни қўлга киритинг.
Савол ва мурожаатлар учун: https://t.me/uzmahallabot
Открыть в Telegram