M
Magistr Science🎓
@magistrscience
#Савол_беринг_жавоб_берамиз
МАКТАБДА 100 ФОИЗЛИК УСТАМАНИ ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛСАМ БЎЛАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таълим сифати паст (“қизил”) мактабларда фаолият юритиш учун бошқа маъмурий-ҳудудий бирликлардан жалб этилган педагог ходимларга базавий тариф ставкаларига нисбатан махсус устама тўланади. Жумладан, Низомнинг 6-боб 23-бандига кўра, бошқа вилоятдан келиб ишлаётган педагогларга 100 фоиз миқдорида устама белгилаш назарда тутилган.
Сизнинг ҳолатингизда, Навоий вилоятидан Самарқанд вилоятига бориб иш бошлаганингиз ушбу норма талабларига тўлиқ мос келади. Шу сабабли, сиз дастлабки тартибда 100 фоиз устама олиш ҳуқуқига эга бўлгансиз.
Низомнинг 24-бандида эса қўшимча ҳуқуқий кафолат мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра, агар мактаб “таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар” рўйхатидан чиқарилса ҳам, ушбу мактабга бошқа ҳудуддан жалб қилинган педагогларга устама кейинги ўқув йили учун ҳам сақлаб қолинади. Бу қоида сизга 2025–2026 ўқув йилида устама олишни қонуний равишда таъминлайди.
Муҳим жиҳат шундаки, 2026–2027 ўқув йили учун мактаб яна қайтадан “қизил” рўйхатга киритилган. Бу эса Низомнинг 23-бандида назарда тутилган асосий шарт — таълим сифати паст мактабда фаолият юритиш мезони қайтадан тўлиқ тикланганини англатади. Шунингдек, сиз билан тузилган меҳнат шартномаси 3 йиллик бўлиб, сиз ҳали ҳам бошқа вилоятдан жалб қилинган мутахассис мақомини сақлаб қолмоқдасиз. Бунда сизга 2026–2027 ўқув йили учун ҳам сизга 100 фоиз устама тўланиши лозим.
Иккинчи масала — бошқа мактабга ўтишда устаманинг сақланиши. Низомнинг 23-бандида устама миқдори ҳудудий мезонларга қараб дифференциация қилинган: бошқа вилоятдан келганларга 100 фоиз, бир вилоят доирасида бошқа туман (шаҳар)дан келганларга эса 50 фоиз устама белгиланади.
Агар сиз ҳозирги мактабингиздан чиқиб, шу туман доирасидаги бошқа мактабга ишга ўтсангиз, ҳуқуқий мақомингиз ўзгариши хавфи мавжуд. Чунки бундай ҳолатда сиз “бошқа ҳудуддан жалб қилинган” эмас, балки шу ҳудуд доирасида ишга қабул қилинган ходим сифатида баҳоланишингиз мумкин. Бу эса устаманинг умуман бекор қилинишига олиб келиши эҳтимолини юзага келтиради.
Агар сиз Самарқанд вилоятининг бошқа туманидаги мактабга ўтсангиз, камида “бир вилоят ичида бошқа тумандан келган педагог” сифатида 50 фоиз устама олиш ҳуқуқи сақланади. Бироқ 100 фоиз устамани сақлаб қолиш масаласи амалда янги меҳнат шартномасида сизга қай тарзда ҳуқуқий мақом берилишига боғлиқ бўлади. Амалдаги нормаларда ушбу ўтиш механизми аниқ тартибга солинмагани сабабли, бу ерда ҳуқуқий ноаниқлик мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда, сиз учун энг барқарор ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган вариант — амалдаги мактабда меҳнат шартномасини тўлиқ муддатгача давом эттиришдир. Мактабнинг қайтадан “қизил” рўйхатга киритилгани ва сизда бошқа вилоятдан жалб қилинган мақом сақланаётгани сабабли, 2026–2027 ўқув йилида ҳам 100 фоиз устама олиш ҳуқуқингиз мавжуд.
Манба
Фойдали ботимиз ҳаволаси
@magistrscience
@magistrscience_group
МАКТАБДА 100 ФОИЗЛИК УСТАМАНИ ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛСАМ БЎЛАДИ?
Men 2024-yil sentabr oyida Navoiy viloyatidan Samarqand viloyati olis va qizil maktabiga ishga kirdim. Shartnoma 3 yil. Bu maktab 2024-2025 o'quv yilida qizil edi. 2025-2026 o'quv yilida qizildan chiqdi. Men ishga kirgan kunimdan hozirgacha 100% ustama olyapman. Maktabimiz 2026-2027 o'quv yili uchun ta'lim sifati past (qizil maktablar) ro'yxatiga tushib qoldi. Menga keyingi o'quv yili uchun ham 100% ustama to'lanadimi? Agar to'lanmasa Samarqand viloyatining shu tumanidagi boshqa olis va qizil maktabiga ishga kirsam 100% ustama beriladimi yoki Samarqandning boshqa tumaniga o'zgartirishim kerakmi?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таълим сифати паст (“қизил”) мактабларда фаолият юритиш учун бошқа маъмурий-ҳудудий бирликлардан жалб этилган педагог ходимларга базавий тариф ставкаларига нисбатан махсус устама тўланади. Жумладан, Низомнинг 6-боб 23-бандига кўра, бошқа вилоятдан келиб ишлаётган педагогларга 100 фоиз миқдорида устама белгилаш назарда тутилган.
Сизнинг ҳолатингизда, Навоий вилоятидан Самарқанд вилоятига бориб иш бошлаганингиз ушбу норма талабларига тўлиқ мос келади. Шу сабабли, сиз дастлабки тартибда 100 фоиз устама олиш ҳуқуқига эга бўлгансиз.
Низомнинг 24-бандида эса қўшимча ҳуқуқий кафолат мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра, агар мактаб “таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар” рўйхатидан чиқарилса ҳам, ушбу мактабга бошқа ҳудуддан жалб қилинган педагогларга устама кейинги ўқув йили учун ҳам сақлаб қолинади. Бу қоида сизга 2025–2026 ўқув йилида устама олишни қонуний равишда таъминлайди.
Муҳим жиҳат шундаки, 2026–2027 ўқув йили учун мактаб яна қайтадан “қизил” рўйхатга киритилган. Бу эса Низомнинг 23-бандида назарда тутилган асосий шарт — таълим сифати паст мактабда фаолият юритиш мезони қайтадан тўлиқ тикланганини англатади. Шунингдек, сиз билан тузилган меҳнат шартномаси 3 йиллик бўлиб, сиз ҳали ҳам бошқа вилоятдан жалб қилинган мутахассис мақомини сақлаб қолмоқдасиз. Бунда сизга 2026–2027 ўқув йили учун ҳам сизга 100 фоиз устама тўланиши лозим.
Иккинчи масала — бошқа мактабга ўтишда устаманинг сақланиши. Низомнинг 23-бандида устама миқдори ҳудудий мезонларга қараб дифференциация қилинган: бошқа вилоятдан келганларга 100 фоиз, бир вилоят доирасида бошқа туман (шаҳар)дан келганларга эса 50 фоиз устама белгиланади.
Агар сиз ҳозирги мактабингиздан чиқиб, шу туман доирасидаги бошқа мактабга ишга ўтсангиз, ҳуқуқий мақомингиз ўзгариши хавфи мавжуд. Чунки бундай ҳолатда сиз “бошқа ҳудуддан жалб қилинган” эмас, балки шу ҳудуд доирасида ишга қабул қилинган ходим сифатида баҳоланишингиз мумкин. Бу эса устаманинг умуман бекор қилинишига олиб келиши эҳтимолини юзага келтиради.
Агар сиз Самарқанд вилоятининг бошқа туманидаги мактабга ўтсангиз, камида “бир вилоят ичида бошқа тумандан келган педагог” сифатида 50 фоиз устама олиш ҳуқуқи сақланади. Бироқ 100 фоиз устамани сақлаб қолиш масаласи амалда янги меҳнат шартномасида сизга қай тарзда ҳуқуқий мақом берилишига боғлиқ бўлади. Амалдаги нормаларда ушбу ўтиш механизми аниқ тартибга солинмагани сабабли, бу ерда ҳуқуқий ноаниқлик мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда, сиз учун энг барқарор ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган вариант — амалдаги мактабда меҳнат шартномасини тўлиқ муддатгача давом эттиришдир. Мактабнинг қайтадан “қизил” рўйхатга киритилгани ва сизда бошқа вилоятдан жалб қилинган мақом сақланаётгани сабабли, 2026–2027 ўқув йилида ҳам 100 фоиз устама олиш ҳуқуқингиз мавжуд.
Манба
Фойдали ботимиз ҳаволаси@magistrscience
@magistrscience_group
❤ 5
🔥 2
👏 2
🥰 1
6 2.9K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram