M
Magistr Science🎓
@magistrscience
20.04.2026 12:59
❗️ Тажрибали педагоглар 25 фоизлик субсидияни қандай олиш мумкин?

Ўзбекистонда олий тоифали устозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги тизим жорий этилди. Эндиликда камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган, олий малака тоифасидаги педагоглар ипотека кредитининг бошланғич бадалини тўлашда давлат ёрдамидан фойдаланишлари мумкин.

Асосий талаблар ва шартлар
Субсидияга даъвогарлик қилиш учун ўқитувчи қуйидаги мезонларга мос келиши керак:

Ёш чегараси: 60 ёшдан ошмаган бўлиши.
Стаж: Умумий педагогик иш стажи 15 йилдан кам бўлмаслиги (узлуксиз бўлиши шарт эмас).
Иш жойи: Ариза топшириш вақтида таълим муассасасида фаолият юритаётган бўлиши лозим.
➖ Ўзи ва турмуш ўртоғи номида 2 та ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги шарт. Агар мулк умуман бўлмаса, субсидия беришда устуворлик берилади.
➖ Банк олдидаги қарздорлик тарихи ижобий бўлиши зарур.


Давлат ипотека учун талаб этиладиган бошланғич бадалнинг 25 фоизини қоплаб беради. Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали бепул қабул қилинади. Жараён инсон омилисиз, махсус электрон платформалар орқали автоматик тарзда амалга оширилади.

Бу имтиёз оилада фақат бир марта (ёки эр, ёки хотин учун) берилади ва доимий рўйхатдан ўтган ҳудуддаги уйлар учун амал қилади.


Қачор рад қилинади?

Маълумотлар сохта бўлса, кредит тарихи ёмон бўлса ёки аввал бошқа субсидия дастурларидан фойдаланилган бўлса, ариза рад этилиши мумкин. Йиллик ажратиладиган маблағ миқдори чегараланган (200 млрд сўмгача), шу боис аризани вақтида топшириш тавсия этилади.

Масалан, айтайлик, олий тоифали ўқитувчи 400 млн сўмлик уй сотиб олмоқчи. Банк қоидасига кўра, бошланғич бадал 15% ни ташкил этади, яъни 60 млн сўм. Давлат мана шу 60 млн сўмнинг 25 фоизини тўлаб беради: Натижада, ўқитувчи ўз чўнтагидан 60 млн эмас, 45 млн сўм тўлайди. Қолган 15 млн сўм бюджетдан қопланади.

emojiФойдали ботимиз ҳаволаси

@magistrscience
@magistrscience_group
9
🤣 6
🔥 1
🥰 1
😁 1
351 19.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
M

Magistr Science🎓

8.6K
🎓Ilm-fan, magistratura bo‘yicha eng dolzarb ma’lumotlar, tavsiyalar va yangiliklar.

✅Savol va reklama murojaatlari uchun:
@Sherali_Toshniyozov
Открыть в Telegram