M
Magistr Science🎓
@magistrscience
20.04.2026 11:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент давлат аграр университети фаолияти такомиллаштирилади


“Тошкент давлат аграр университети фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–135-сон, 11.04.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2030 йилга қадар Тошкент давлат аграр университетини (Университет) ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 Университетнинг халқаро нуфузини ошириш ҳамда халқаро рейтинг ташкилотларининг топ-500 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритишга эришиш;

🔹 илмий ишланмаларни тижоратлаштиришдан олинадиган маблағлар ҳажмини 3 бараварга ошириш;

🔹 халқаро аккредитациядан ўтган таълим дастурлари сонини 4 бараварга ошириш.

🏛 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

🔸 аграр олий таълим муассасаларида белгиланган рўйхатда келтирилган таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади. Бунда ўқув жараёнларида назарий ва амалий машғулотлар улуши:

▫️ 1-курсда – 60 фоиз назарий ва 40 фоиз амалий;
▫️ 2-курсда – 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий;
▫️ 3-курсда – 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади;

🔸 талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва соҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Университетнинг юқори курсларида ўқиш назарий таълимдан ажралган ҳолда 4 ой муддатга узлуксиз дуал таълим (талабалар амалиёти) асосида ташкил этилади.

emojiФойдали ботимиз ҳаволаси

@magistrscience
@magistrscience_group
8
🔥 1
🥰 1
😁 1
7 4.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
M

Magistr Science🎓

8.6K
🎓Ilm-fan, magistratura bo‘yicha eng dolzarb ma’lumotlar, tavsiyalar va yangiliklar.

✅Savol va reklama murojaatlari uchun:
@Sherali_Toshniyozov
Открыть в Telegram