avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
02.04.2026 18:05
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги «Юнус Ражабий» маҳалласи аҳолиси 3,5 йилдан бери 18 та дарахт ва болалар спорт майдончасини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Ҳудуд 2022 йилда тадбиркорга офис қуриш учун сотилган, аммо кейинчалик лойиҳа кенгайтирилиб, кўнгилочар мажмуа ва автотураргоҳ ҳам қўшилган. Суд 2024 йилда аҳоли фойдасига қарор чиқарган – чунки қурилиш боғчадан атиги 3 метр узоқликда (норма камида 50 метр).

Аммо 2026 йил февралда Бош прокуратура бу қарорга протест киритди. Режага кўра, 18 дарахтдан 8 таси кесилиши, айримлари кўчирилиши мумкин.

�� ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😢 98
50
👍 17
😁 17
🤯 13
🤔 3
1 51.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram