avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 17:10
Турон — харитадаги ЯНГИ КУЧ | MAYDON

Туркийлар — харитадаги энг кенг тарқалган оилалардан бири. Японларнинг Ниссан Қашқаи машинаси номи ҳам улардан олинган. Чингизхон давридан токи бугунги Мўғулистоннинг ҳам, Хитойни уч аср бошқарган манжурларнинг расмий алифболари ҳам уларники. Одамлар орасида Буюк Хитой девори улардан ҳимояланиш учун қурилгани, Колумб кашф қилган Америка ҳиндулари, японлар ва гринландиялик туб аҳоли ҳам аслида шу этник гуруҳга мансуб эканлиги ҳақида гаплар юради. MAYDON жамоаси навбатдаги қизиқ ва катта мавзуни қисқа дақиқаларда тушунтиради.

📹👉ҲОЗИРОҚ КЎРИШ УЧУН👈
247
👍 157
🔥 30
😁 29
😍 3
304 103.7K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 16:20
АҚШда қурол тақчиллиги, Кореяда массаж можароси – ҳафта дайжести

🔘 Россия – Украина уруши окопдан шаҳарларга кўчди. Энди ҳеч қаер хавфсиз эмас: соҳиллар ҳам, машина-дўконлар ва ҳатто уйлар ҳам!

🔘 Американинг қуроли тугаяпти. Трамп ҳукумат йиғилишида уруш вазиридан ҳисоб сўради. Эронга «иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг йирик зарба» катта эҳтимол шу сабаб бекор қилинган.

🔘 Кореяда мисли кўрилмаган можаро: корейслар ЖЧ саралашида ишлаган ҳакамлар «мезбонлар фойдасига қарор чиқариши учун» уларга массаж хизмати ташкил қилиб берган.

📹 БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИНГ
196
😁 104
👍 25
🤯 15
🔥 4
😢 3
46 140.6K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 15:40
КХДР Украина урушида яна фаоллашяпти. Бу нимани англатади?

Пхенян Россияга нафақат қурол-яроғ, балки ҳарбий хизматчилар ва ракета бўлинмаларини ҳам юбораётгани ҳақида хабарлар бор. 90 нафар шимолий кореялик ҳарбийдан иборат бўлинма 120 та баллистик ракета ва 6 та учириш қурилмаси билан Россия ғарбига жойлаштирилиши айтиляпти. Бу амалга ошса, КХДРнинг урушдаги иштироки янги босқичга ўтади. Бундай вазият Киевнинг жавоб чораларига, шунингдек Сеул ва Токионинг Украинани кўпроқ қўллашига олиб келиши мумкин.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
243
😁 69
🤯 45
👍 34
😢 19
🤔 16
😍 5
🔥 3
33 165K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 15:07
Россия Харкив ва Одессага, Украина – Белгородга зарба берди. Суратлар

Зеленский 40 кунлик «таъсир операцияси» якунларини сарҳисоб қилди ва логистика бўйлаб янги зарбалар билан таҳдид қилди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/68216730

Kun.uz расмий канали
👍 151
101
😢 89
😁 27
🤯 24
🤔 20
🔥 10
😍 3
31 179.4K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 14:05
Инфантино атрофида янги можаро: у УЕФАда ишлаган вақтида маъшуқасига катта пул тўлашда айбланмоқда

УЕФАдагилар барчасини тасдиқлаган, ФИФА рад этмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/17543155

Kun.uz расмий канали
😁 515
👍 108
94
🤯 48
🔥 12
😢 8
55 197.1K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 12:43
Сирдарёда «Каптива» юк машинаси билан тўқнашди

ЙТҲга юк машинаси қайрилиб олиш қоидасини бузгани сабаб бўлган. Тўқнашув оқибатида ёнғин чиқиб, «Каптива»даги уч киши ҳалок бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/66047886

Kun.uz расмий канали
😢 717
196
🤯 69
👍 22
🤔 17
🔥 3
😁 2
244 217.2K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 11:09
Навоий вилоятида ишчини тупроқ босиб қолди

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида 59 ёшли ёлланма ишчи қувурларни таъмирлаш вақтида тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Атрофдагилар унга ёрдам беришга уринган, аммо қуруқ қўл ва белкурак билан бунинг уддасидан чиқа олишмаган.

👉 https://kun.uz/kr/22861076

Kun.uz расмий канали
😢 959
217
🤯 45
👍 22
🤔 18
🔥 11
😁 7
😍 7
110 229.2K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 10:12
«Реал» ўз тарихидаги энг қиммат харидни амалга оширди

Мадридликлар 19 ёшли Диоманде учун космик даражадаги сумма сарфламоқда. У клуб учун Криштиану Роналду, Гарет Бэйл, Эден Азар ва Жуд Беллингҳэмдан ҳам қимматроқ харидга айланди. Бундан ташқари, у футбол тарихидаги энг қиммат бешинчи футболчи (ундан олдинда фақат Неймар, Мбаппе, Дембеле ва Исак бор) бўлмоқда.

Бу футболчи ҳақида нималар маълум ва у кутилмаларни оқлайдими?

👉 https://kun.uz/kr/30264844

Kun.uz расмий канали
366
😁 161
👍 72
🤯 34
🔥 21
🤔 16
😢 8
169 235.6K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 08:02
Kun.uz | Расмий канал Медиафайл
«Макка пакти Эронга қарши қаратилмаган ва НАТОнинг 5-моддасига тенг» – Туркия

🇹🇷🇸🇦🇵🇰 Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасида имзоланган мудофаа пакти техник жиҳатдан НАТОнинг жамоавий мудофаа кафолатига доир "5-моддаси"га тенгдир, деди Туркия ташқи ишлар вазири.

🇪🇬 Фидан, шунингдек, ушбу келишув Эронга қарши қаратилмагани ва унга Миср ҳам қўшилишини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/50194882

Kun.uz расмий канали
535
👍 302
😁 57
🤔 32
🔥 15
🤯 10
😢 5
😍 1
71 247.3K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 07:50
Илҳом Алиев Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда Вашингтон саммитига бир йил тўлгани муносабати билан Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёни муҳокама қилинган. Томонлар узоқ йиллик можарога барҳам берилганини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/14892500

Kun.uz расмий канали
259
😁 119
👍 74
🤔 20
😍 13
🤯 12
🔥 2
10 239.3K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 07:05
Фарғонада «Мансур Казанский» лақабли шахс қўлга олинди

У шериклари билан Фарғона шаҳрида фуқародан товламачилик йўли билан 200 минг доллар талаб қилганликда гумонланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/38138035

Kun.uz расмий канали
👍 528
😁 215
187
🔥 27
😢 12
😍 12
🤯 5
🤔 4
379 247.7K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
09.08.2026 05:11
Аҳоли уйларида тозалик рейдлари ва Тошкентдаги ноқонуний қурилишлар — ҳафта дайжести

➖ Тозаликка мажбурлаш кампанияси: одамларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги бузилмоқда.

➖Миграция агентлигидаги коррупция: қидирувдаги собиқ ходимнинг иддаоларидан бири тасдиқланди.

➖Ҳаддидан ошган ҳайдовчиларга кескинроқ чоралар: энди нафақат гувоҳнома, автомобил ҳам олиб қўйилиши мумкин.

➖Газсиз ҳудудларга арзонроқ электр: янги вазир ҳам чегирма ҳақида ваъда берди.

Ортда қолган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид шу ва бошқа мавзулари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
369
😁 128
👍 46
🤔 19
🔥 16
🤯 9
😢 8
😍 4
76 277.3K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
08.08.2026 17:04
“Чўққида ҳеч нарса йўқ экан...” — Жалолиддин Аҳмадалиев машҳурлик бадали, тўй бизнеси ва нота билмаслиги ҳақида

“Гитарамиз сими узилиб кетса ҳам қўшиқ айтишга иштиёқ бор эди. Ҳозир ҳамма шароит бор, лекин ўша иштиёқ йўқ...”

Ўзининг самимий ва дардли тароналари билан қисқа фурсатда миллионлаб тингловчилар қалбидан жой олган хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев Кun.uzʼга интервю берди. Қаҳрамонимиз санъатга кириб келиши, “олий маълумотли ошиқ” ибораси ортидаги аламли ҳақиқат, шоу-бизнеснинг ғирромликлари ҳамда машҳурлик олиб келган беҳаловатлик ҳақида очиқ-ойдин сўз юритди.

📹СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ
👍 875
592
😁 121
🤯 42
😢 31
🤔 25
🔥 21
😍 13
986 292.4K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
08.08.2026 16:01
Бой маҳалладаги лавандазор: чимёнлик Илёсбек ҳикояси

Фарғона тумани Чимён қишлоғининг Бой маҳалласида яшовчи Илёсбек Нўмонов хонадонидаги 3 сотих томорқасида лаванда ўсимлиги етиштиришни йўлга қўйди. Бир йилда икки маротаба олинадиган ҳосилдан хушбўй ёстиқлар тикилиб ички бозорларга сотиляпти. Оилада 100 дан ортиқ зотдор товуқ ҳамда тўтиқушлар ҳам парвариш қилинади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
👍 422
307
😁 46
🤔 24
🔥 21
😢 17
😍 6
🤯 4
603 293.4K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
08.08.2026 15:01
1 сентябрдан автобусга чиқибоқ йўлкира ҳақини тўлаш шарт бўлади

Агар йўл ҳақи автобусга чиқиш вақтида тўланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/10892766

Kun.uz расмий канали
👍 879
😁 570
191
🤯 108
🤔 30
🔥 26
😢 20
😍 5
996 297.2K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
08.08.2026 14:20
😁 379
257
👍 209
🤯 56
🤔 42
😢 31
😍 2
113 279.5K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
08.08.2026 13:37
Беҳруз Каримов Швейцариянинг “Лугано” клубига ўтди

Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионатида энг ёрқин ўйин кўрсатган футболчиларидан бири 19 ёшли Беҳруз Каримов “Сурхон”ни тарк этиб, Швейцариянинг “Лугано” клуби сафига қўшилди.

👉 https://kun.uz/kr/95551864

Kun.uz расмий канали
👍 1955
276
🔥 170
😁 29
😍 18
🤔 14
😢 13
🤯 12
235 275K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
08.08.2026 13:00
Мессининг отаси вафот этди – ОАВ

Аргентина матбуотида Хорхе Месси 68 ёшида ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди; футболчининг ўзи ва бошқа расмийлар ҳозирча буни тасдиқлаганича йўқ.

Хорхе Месси беморлиги сабаб Жаҳон чемпионатига бора олмаган, ўғли Лео Жазоирга қарши биринчи тур ўйинидаги ҳет-тригидан кейинги кўз ёшларини бошидан ўтаётган оғир кунлари билан изоҳлаган эди.

👉 https://kun.uz/kr/44754641

Kun.uz расмий канали
😢 552
312
👍 168
😁 88
🤯 20
🔥 12
🤔 8
😍 5
222 273.5K
avatar
Kun.uz | Расмий канал
@kunuzofficial
08.08.2026 12:03
Суд Трамп маъмуриятига Оқ уйнинг бузиб ташланган қисмидаги қурилишларни тўхтатишни буюрди

АҚШ федерал апелляция суди Доналд Трамп маъмуриятига Оқ уйнинг бузиб ташланган Шарқий қаноти ўрнида 400 миллион долларлик бал зали қурилишини тўхтатишни буюрди.

«Ҳар бир президент Оқ уйнинг эгаси эмас, балки вақтинчалик ижарачисидир. Уни Конгресснинг рухсатисиз тубдан ўзгартира олмайди», дейилади Колумбия округи бўйича АҚШ Апелляция судининг қарорида.

Трампнинг ўзи бу иншоотни бомба-паноҳ, тиббий муассасалар, дрон ва ракеталардан ҳимоя тизимларига эга «ҳарбий марказ» деб атаб, Олий судга апелляция беришини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/81117882

Kun.uz расмий канали
419
👍 373
😁 255
🤔 32
🔥 24
🤯 14
😢 10
😍 6
84 295.2K

Kun.uz | Расмий канал

1.1M
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Открыть в Telegram