Уч кун олдин бола-чақани қишлоққа юборворгандим. Ахир каникул бошланди! Мазза қилиб, болалар шовқинисиз бир ўзим уйда дам оламан, ётволиб кино кўраман, деган режаларим борийди.🕺🏼
Лекин ҳозир ўтириб, болаларсиз ҳеч нарса қизиқ бўлмай қоладиган ёшга етганимни тушундим. Ўзимча, ретро қўшиқларини тинглаб, оиламни соғиниб ўтирдим. Ўн йил олдин қанақа эдику, ҳозир қанақа оилага айландик деб ҳаёл сурдим.
Болаларсиз дам олиш татимайди экан деб, эртага уйга қайтишларини айтаман дея Telegramʼга кирсам, хотиндан аудиохабар келибди. Эшитиб кўрсам, атроф бақир-чақир: «
Дадаси, пластикка пул ташаворинг», «Лагерга бормоқчи боллариз», «Дада, Юсуфжон айтганни қилмаяпти», «Дада, Бобуржон мени урди!», «Дада, хапа бўлдим!» (қизим)…
Йўқ, ҳали соғинмабман уларни,
ёзни охиригача юраверишсин қишлоқда.😎
@Kapgir
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram