avatar
Kapgir
@kapgiridze
01.06.2026 04:04
Чурвақаларнинг каттасини (2-синфни тугатди) лагерга ташлаб келдик кеча. Лагерь ҳам лагерь эмас, «Бункер таълим» экан. Биз бункер деган сўзни университетга киришда ва Путин ҳақидаги янгиликларда эшитганмиз холос. Ҳозирги ёшлар эса бошланғич синфдан бункерда таълим олишаркан. Икки ой давомида Ғазалкентда математика-инглиз тилини интенсив ўрганармуш. Хотинга «болани бунақа қийнаш нега керак?», деган саволларим эътиборсиз қолдирилди ва барибир бориб ташлаб келдик.

Битта коллежни ижарага олишган экан, ёш-ёш йигит-қизлар ўзлари бош бўлиб, жойлар ҳозирлашибди, болларга қарашяпти. Болалар кўплигидан кечга томон ўғлим телефон қилиб, «бизга кароват етмаяпти, олиб кетинг», деди. Кейинроқ «жой топилди», деб қўнғироқ қилди. Ухлашдан олдин «Дада, 10/5 га тортаяпти ҳозирча», деб баҳо ҳам қўйди. Эрталаб эса уни критериялари бўйича лагерь рейтинги 10/8 га чиқибди. Ҳай, болаларнинг омадини берсин. Байрам байрамдек бўлсин. Болажонлар касал бўлмасин. Шунақа лагерлар кўпаяверсин ва биз ота-оналар ҳам одамга ўхшаб дам олиб турайлик.

@Kapgir
😁 10
2
1
1 94
avatar
Kapgir
@kapgiridze
28.05.2026 12:42
Уч кун олдин бола-чақани қишлоққа юборворгандим. Ахир каникул бошланди! Мазза қилиб, болалар шовқинисиз бир ўзим уйда дам оламан, ётволиб кино кўраман, деган режаларим борийди.🕺🏼

Лекин ҳозир ўтириб, болаларсиз ҳеч нарса қизиқ бўлмай қоладиган ёшга етганимни тушундим. Ўзимча, ретро қўшиқларини тинглаб, оиламни соғиниб ўтирдим. Ўн йил олдин қанақа эдику, ҳозир қанақа оилага айландик деб ҳаёл сурдим. Болаларсиз дам олиш татимайди экан деб, эртага уйга қайтишларини айтаман дея Telegramʼга кирсам, хотиндан аудиохабар келибди. Эшитиб кўрсам, атроф бақир-чақир: «Дадаси, пластикка пул ташаворинг», «Лагерга бормоқчи боллариз», «Дада, Юсуфжон айтганни қилмаяпти», «Дада, Бобуржон мени урди!», «Дада, хапа бўлдим!» (қизим)…

Йўқ, ҳали соғинмабман уларни, ёзни охиригача юраверишсин қишлоқда.😎

@Kapgir
🤣 13
😁 8
1
5 162
avatar
Kapgir
@kapgiridze
26.05.2026 08:31
«Ўқитувчини ортида давлат бор», дейишибди. Ўқувчиничи?

Балки ўқувчининг ортида назорат қиладиган ҳеч ким йўқлиги, тизим мавжуд эмаслиги тергайдиган ота-онаси, фақат билим эмас, форма сўрайдиган мактаби борлиги учун шунақа бўлаётгандир?

@Kapgir
👎 3
🔥 3
1
👍 1
4 241
avatar
Kapgir
@kapgiridze
25.05.2026 09:33
Сўнгги йилларда юртимизда содир бўлаётган энг кринж воқеа — бу шуҳбасиз «Гуллар фестивали» бўлса керак. Гул экиб рекорд ўрнатишни нима кераги бор? Машиналарга гулларни скотчлаб чиқишдан нима фойда? Туристлар келиши кўпаядими ёки гул бизнесчиларни иши юришадими шу орқали. 1,5 миллионта гул эккунча, Тошкентдан Намангангача экоҳожатхоналар қурган фойдалироқ бўлса керак.

@Kapgir
💯 12
👏 3
1
👎 1
😢 1
6 507
avatar
Kapgir
@kapgiridze
25.05.2026 07:59
Кўчадан 100 минг доллар топиб олиш имкониятим ҳам 0,09 фоиз бўлса керак)

@Kapgir
😁 8
1
3 362
avatar
Kapgir
@kapgiridze
22.05.2026 14:14
Ҳошимжон Рўзиевми дейман бу одам

Шеърида на қофия, на вазн, на туроқ боракан.

@Kapgir
😁 6
1
👍 1
10 345
avatar
Kapgir
@kapgiridze
22.05.2026 05:51
Бухоро биздан ажралиб чиқиб кетмоқчими дейман, тинмай зилзила бўляпти (1, 2, 3, 4, 5, 6)

@Kapgir
😁 8
1
3 287
avatar
Kapgir
@kapgiridze
21.05.2026 11:02
Байрамолди ишлаш Сенатга ҳам ёқмаскан)

@Kapgir
🤣 14
😁 1
👌 1
7 316
avatar
Kapgir
@kapgiridze
21.05.2026 04:43
Кеча The Boys сериалининг охирги қисми чиқди. Қарийб 7 йил давом этибди сериал. Кўпчилик мухлислар охирги қисм яхши чиқмади, Ҳоумлендер бунчалик хўрланган бўлиши керак эмасди, деб ёзмоқда. Лекин менга ёқди. Унинг суперқобилиятсиз уча олмай қолгани, аслида нақадар қўрқоқ қаҳрамон бўлгани зўр кўрсатиб берилибди.

Яъни сериал охирида асосий ёзув суперқаҳрамон ўзининг суперкучидан айрилди ва ўзини ўлдирмоқчи бўлган шахсдан ўтиниб-ўтиниб, ёлвориб-ёлвориб, йиғлаб-йиғлаб кечирим сўради. Суперқобилияти борлигида шунчаки нотўғри нафас олгани учун ҳам одамларни ўлдириб юборар эди, кучи йўқолгач эса энг пасткаш одамга айланди. Бу худди айрим амалдорларга ўхшайди. Лавозимда ўтирганида, қўл етмасдек, ҳамма унинг соясига салом бериши керакдек, унга шубҳа билан ҳам қараш мумкин эмасдек. Аммо амалдан тушса, икки қўли кўксида, «акажон, акажонлаб» юради. Шундай экан сериал менга ёқди.

@Kapgir
👍 2
🎅 1
1 224
avatar
Kapgir
@kapgiridze
18.05.2026 10:16
Менимча, ИИВ тизими битта имижмейкер билан яхшиланиб қолмайди. Бутун шахсий таркибнинг дунёқарашини ўзгартириш керак

@Kapgir
🔥 2
🦄 1
2 267
avatar
Kapgir
@kapgiridze
13.05.2026 07:11
Яхши бошлиқ ходимлари билан битта тешикка сияди😉

@Kapgir
😁 11
👎 1
👏 1
🦄 1
10 470
avatar
Kapgir
@kapgiridze
07.05.2026 11:38
Ўзбекистонлик аниматорлар япон анимеларини чизишни бошларкан✊🏼

@Kapgir
👍 1
🔥 1
🤓 1
337
avatar
Kapgir
@kapgiridze
07.05.2026 04:23
Ҳеч бир агентлик ва вазирликларга ном топишга ёлчимадикда. Фармон ёки қарордаги биринчи гапдан идора номини тузиб олишади булар)

@Kapgir
😁 3
🤣 1
🤓 1
1 348
avatar
Kapgir
@kapgiridze
05.05.2026 05:10
Битта семичкачи ёки каттароқ пешлавҳа ўрнатилган тадбиркорни дарров «босишар» эканда, лекин дренаж тизимини ёпиб юбориб, автотураргоҳлар ташкил этилганини ёмғир ёғмагунча билмай қолишаркан

@Kapgir
😁 5
🤬 2
🤓 1
380
avatar
Kapgir
@kapgiridze
05.05.2026 04:58
Бугундан Тошкент—Хива йўналишида янги тезюрар поезд қатнови бошланибди. Ўзиям 7,5 соат юраркан. Билет нархи 780 минг сўм.

CentrumAir орқали эса бир ой олдин ҳаракат қилсангиз, 670 минг сўмга самолётга чипта олса бўлади. Парвоз 1 соат 40 дақиқа экан. Самолёт поезддан арзон бўлиб кетибди)

@Kapgir
😁 1
🤓 1
1 270
avatar
Kapgir
@kapgiridze
04.05.2026 03:50
😁 6
🤓 1
287

Kapgir

204
Открыть в Telegram