Дугонамнинг 3 нафар қизи бор, 13, 15, 17 ёш улар. Дугонам қизларини казо казоларга узатиш пайига тушиб қолган. Хали қизларинг ёш десам, “булар мени қизларим хохлаган пайтим турмушга бераман, ҳеч ким менга хўжайин эмас” - деб менга қулоқ солмаяпти. Қизлар ҳам бунга қарши, ўқишни хохлайди улар.
Қонунчиликда бунга қандай жавобгарлик бор, асослаб жавоб берсангиз, дугонамга кўрсатсам, сал ақлини йиғиб олармиди.
Бу бўйича қонунчилигимизда талайгина жавобгарликлар бор.
Оила кодексининг 15 моддасига Никоҳ ёши эркаклар учун ҳам ва аёллар учун ҳам ўн саккиз ёш этиб белгиланган
Узрли сабаблар бўлганида, яъни алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини
кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
(маълумки дугонангиз хозирги холатида бундай узрли сабаблар йўқ адашмасам)
Мазкур кодекс 51-моддасида ҳам Никоҳ ёшига етмаган шахс билан тузилган никоҳ ҳали никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахснинг манфаатлари талаб қилган ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ва бундай никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахснинг ўзи ҳам, (яъни бу холатда мажбурлаб эрга берилаётган қизлар назарда тутилмоқда) талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Шу билан бирга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-3-моддасида Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш холати белгиланган бўлиб, унга кўра Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш,
—базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-1-моддасида ҳам Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш холати белгилаб қўйилган, унга кўра Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
—базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ҳозирги холатда дугонангиз ақлини ўз вақтида йиғиб олмас экан, юқорида белгиланган жавобгарликларни келтириб чикаришлари мумкин.
Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram