avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
вчера, 06:51
#МедиаТаҳлил

Нима учун қисқа видеолар хотирани вайрон қиляпти?


Ижтимоий тармоқлардаги 1 дақиқалик видеолар ва визуал маълумотлар жуда фойдалидек туюлади. Биз уларни кўриб, янги нарса ўргандим деб ўйлаймиз. Nature журналида эълон қилинган янги тадқиқотда эсa, қисқа видеолар янги нарсаларни ўрганиш учун фойдасиз эканлиги айтилибди.

Хитойлик олимлар ўтказган тажрибаларга кўра, қисқа видео форматлари узоқ муддатли хотира ва чуқур билим олиш учун энг ёмон восита

Олимлар одамлар қисқа ва узун видеоларни кўраётганда уларнинг мия фаоллигини ва мия ҳудудлари ўртасидаги боғлиқликни кузатишди.

Қисқа видеолар орқали бирор нарсани ўрганишга ҳаракат қилган иштирокчиларда маълумотни эслаб қолиш аниқлиги жуда паст бўлган. Энг ёмони, уларга маълумотни атайлаб эслаб қол, деб топшириқ берилганда ҳам, қисқа видео кўрганлар уни бир неча соат ичида тезроқ унутиб юборишган.

Узун ва изчил видеоларни кўрганда, инсон миясининг диққат, когнитив назорат ва эпизодик хотира учун масъул бўлган муҳим қисмлари бир маромда, синхрон ишлайди. Қисқа видеоларда эса бу синхронлик бутунлай йўқолади. Тезкор ва парчаланган контент миянинг кўрув, диққат ва когнитив назорат марказлари ўртасидаги алоқа ва функционал боғлиқликни кучсизлантириб қўяди.

Инсонда диққатнинг икки тури бор:

Top-down. Биз онгли равишда диққатимизни жамлаб, китоб ўқиймиз ёки маъруза тинглаймиз. Бу чуқур фикрлаш ва хотира учун шарт.

Bottom-up. Мия ташқи дунёдаги тўсатдан порлаган чироққа, баланд овозга ёки кадрнинг тез ўзгаришига беихтиёр чалғийди.

Қисқа видеолар айнан иккинчи турдаги, яъни "инстинктив" диққатни автоматик равишда ушлаб туради. Кадрлар ҳар 3-5 сонияда ўзгаради, янги мусиқа, динамик матнлар пайдо бўлади. Мия бунга мажбуран чалғийди, лекин бу жараёнда чуқур фикрлаш ва маълумотни қайта ишлаш марказлари фаолияти блокланади. Натижада, сиз видеони маза қилиб кўрасиз, лекин ундаги маълумот мия пўстлоғига муҳрланмайди.

Агар сиз бирор мураккаб соҳани ўрганаётган бўлсангиз, қисқа контентлардан воз кечган яхшироқ

Тезкор ва бўлакланган ахборот мияни фақат юзаки маълумот олишга ўргатиб қўяди. Чинакам билим ва кучли хотира сокинликни, диққатни бир жойга жамлашни ва узун, тизимли маърузаларни тинглашни ёки китоб ўқишни талаб қилади.

@infotahlil_dn
4 40
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
05.06.2026 07:37
#МедиаКузатув

❗️Машҳур The Guardian нашридан футбол бўйича жаҳон чемпионати учун "махсус сон" қандай бўлиши кераклиги ҳақида мастер-класс.

Барча терма жамоалар ўйинчилари, тактик чизмалари, кучли ва кучсиз жиҳатлари, ҳар бир футболчининг биографияси, тақдири ва ҳоказолар ҳақида ёрқин, жонли ва интерактив маълумотлар берилган.

Дейлик, Португалиянинг заиф нуқтаси сифатида, қанчалик парадоксал бўлмасин, "Роналду эффекти" кўрсатилган, бизнинг ожиз томонимиз эса мураббийнинг халқаро тажрибаси камлиги билан изоҳланган.

Яна Шомуродов Челсининг ашаддий мухлиси экани, Торрес ва Дрогба билан учрашишни орзу қилиши, болалигида кунинг биринчи ярмида мол-қўй боққани, иккинчисини эса тўп тепиб ўтказгани ҳақида қизиқарли маълумотлар бор.

Энди шу саҳифани ўзимиздаги спорт ва футболга ихтисослашган нашрлардаги "махсус сон"лар билан солиштиринг.

Ф - фарқ.

@infotahlil_dn
the Guardian
World Cup 2026: guide to all 1,248 players
Everything you need to know (and more) about every squad member. Click on the player pictures for more information
👍 2
💯 1
1 46
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
05.06.2026 06:16
#МедиаХавотир

❗️Meta инсониятнинг шахсий дахлсизлигини йўқ қилмоқчи — Wired журналистлари Meta AI иловаси кодида атрофдаги одамларнинг юзини сканерлаш учун мўлжалланган NameTag/Connections функцияси мавжудлигини аниқлашди.

Тизим қўрқинчли даражада оддий ишлайди: ақлли кўзойнаклардаги сунъий интеллект йўловчиларни сездирмасдан суратга тушуради, юзларни қирқиб олади ва компания серверларига тўплайди. Сиз базага тушиб қолганингиздан хабардор ҳам бўлмайсиз — функция ҳар бир инсон ҳақида биометрик досьени огоҳлантиришсиз ва розиликсиз йиғади.

Ҳозирча бу функция фаол эмас, лекин илованинг сўнгги версиясида унинг коди аллақачон мавжуд — исталган лаҳзада ишга тушиши мумкин.

Қизиғи, Цукерберг контораси аввал ҳам одамларнинг суратларини уларнинг розилигисиз йиғиш истаги учун жазоланган — 2024 йилда Meta 2 млрд доллар жарима билан қутулиб қолган ва миллиардлаб одамларнинг биометрик профиллари базасини ўчириб ташлашга ваъда берган эди.

@infotahlil_dn
1 50
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
03.06.2026 10:36
#МедиаИқтибос

❗️Бошқа мамлакатларга демократия ва эркинлик "олиб кириш"ни ўзининг шарафли бурчи деб биладиган АҚШда цензура ва сўз эркинлигига тақиқлар кучайган. PEN America таҳлил марказининг яқинда тақдим этган ҳисоботидан иқтибос:

2025 йилга келиб, Америка Қўшма Штатларида китоблар цензураси кенг қулоч ёйди ва одатий ҳолга айланди. Ҳеч бир америкалик ўз умри давомида бу қадар кўп китобларнинг мамлакат бўйлаб мактаб кутубхоналаридан тизимли равишда олиб ташланганига гувоҳ бўлмаган.

Илгари ҳеч қачон бунчалик кўп штатлар китобларни тақиқлашни, жумладан, айрим асарларни бутун штат миқёсида чеклашни осонлаштирадиган қонун ёки қоидаларни қабул қилмаган.

Ҳеч қачон бунчалик кўп сиёсатчилар мактаб раҳбарларини ўз мафкуравий қарашларига мос равишда цензура қилишга мажбурлаш учун тазйиқ ўтказмаган ва бу йўлда давлат молиялаштиришини тўхтатиш билан таҳдид қилмаган.

Ҳеч қачон бунчалик кўп болалардан шунчалик кўп ҳикояларни ўқиш ҳуқуқи тортиб олинмаган.


@infotahlil_dn
55
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
02.06.2026 11:20
#МедиаХавотир

❗️Устоз журналист Чори Латипов дори рекламалари ҳақида.

Умуман, рақамли муҳитда дори-дармон рекламаларини тартибга солиш ҳамон долзарб, ечими йўқ, оғриқли мавзулигича қолмоқда.

Эркакларни "шессекунд"да асов отга, ориқни йўғон, семизни ингичкага айлантирадиган, ўлимдан бошқа ҳар балога "ярайдиган" препаратлар, камсонли "денгиз мушукларининг чап буйрагидан тайёрланган" дори-дармонлар соҳага оид қонунчилик нормаларига бир ботмон тупурилган ҳолда бемалол реклама қилинаётир.

Чоралар керак.

@infotahlil_dn
🔥 2
😁 2
💯 2
3 71
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
02.06.2026 05:31
#МедиаХабар

❗️Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади.

Чекловлар Facebook*, Instagram*, TikTok ва YouTube каби йирик платформаларга татбиқ этилади.

@infotahlil_dn
👏 3
67
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
30.05.2026 11:21
#МедиаТашвиқот

❗️Биз агрессор эмасмиз дейди, аммо ҳатто гўдакларни ҳам дунёни зулм, тажовуз, ҳалокат призмаси орқали кўриш ва англашга мажбурлайди.

@infotahlil_dn
😁 2
💯 1
76
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
30.05.2026 09:47
#МедиаМулоҳаза

❗️Каримов Путиннинг тушига кирганми?

Таниқли фикр лидерларидан бири ўз саҳифасига ёзяпти: "Ҳусни Муборак Германияга даволаниш учун борганида бир немис шифокори шеригига бу одам Мисрни 30 йилдан бери бошқараётганини айтади, шунда ҳамкасби — демак у қаллоб президент экан, 30 йил ичида ўз давлатида тузукроқ касалхона қурмабди, дейди".

Мана шу тўрт қаторли постда бир нечта манипуляцион технология ишлатилган:

Ярим чин/ярим ёлғон (Half-Truths / Partial Truths). Муборакнинг Германияга бориб даволангани чин — факт. Лекин, икки шифокор ўртасидаги диалог ҳақиқатда юз бергани ҳақида ҳеч қандай далил-исбот йўқ. Катта эҳтимол "Путиннинг тушига Каримов кириб, унга урушни тўхтатишни буюрибди" қабилидаги тўқима гап — ёлғон. Бундай усул фойдаланувчини чалғитади, чунки у маълумотнинг бир қисмига ишонса, қолган қисмини ҳам ҳақиқат деб қабул қилиш эҳтимоли ошади.

“Анекдотал далил” (Anecdotal Evidence) — илмий ёки тизимли тадқиқотларга асосланган фактлар ўрнига, айрим ҳодисалар ёки гувоҳликлар асосида жамият учун хулоса беришга уриниш. Бу ўринда, исми ҳам номаълум биргина шифокорнинг "гувоҳлиги" бутун бир давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими "расво" деган хулосага етаклаяпти.

Катта эҳтимол, муаллиф бу пости орқали "ўзимизда ҳам тиббиёт расво" эканини эслатишни мақсад қилган. Агар шундай бўлса, реал муаммоларни кўтариб чиқиш, конструктив танқид қилиш — давлат учун ҳам, жамият учун ҳам фойдалироқ.

Ақл эмас, ҳиссиётни қўзғатадиган ярим чин ёки латифанамо "далиллар" эса муаммонинг ечимидан кўра умумий негатив инфомуҳит ва умидсизлик шаклланишига хизмат қилади.

@infotahlil_dn
💯 2
2 76
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
30.05.2026 08:51
#МедиаХабар

❗️
Россияда ёнилғи қуйиш шохобчаларида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди.

1 июндан бошлаб АЁҚШда смартфон чиқарсангиз — хизмат кўрсатиш рад этилади, шунингдек "қора рўйхат"га ҳам тушасиз.


Айни чоралар қурилмалардан тасодифан учқун чиқиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли кўрилмоқда, деган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, ёқилғи учун QR-код орқали тўлов қилиш ҳолати истисно этилади.

PS: Ўзбекистонда, айниқса Тошкентдан четроқда жойлашган газ тўлдириш шохобчалари ёнида йўловчи ва ҳайдовчилар очиқ ҳавода бамайлихотир сигарет ҳам тутатади. Жиддийроқ чоралар белгиланиши керак.

@infotahlil_dn
😁 3
2 61
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
29.05.2026 08:14
#МедиаИқтибос

❗️"Россия телеканалларини кўрманглар, яхши ухлайсизлар".

Сиёсий таҳлилчи Шуҳрат Расулдан ўзбекистонликларга тавсия.

@infotahlil_dn
👍 3
2 80
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
29.05.2026 06:36
#МедиаҚовун

❗️Ўзбекистон халқ ёзувчиси қарийб йигирма йилдан кейин тирилиб, давлат телеканалига интервью берибди.

@infotahlil_dn
😁 3
💯 1
3 85
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
29.05.2026 06:10
#МедиаХабар

❗️Meta ўз иловалари учун пуллик обуналарни ишга туширди, деб ёзмоқда "AdIndex" нашри.

Унга кўра, Instagram* Plus* обунаси нархи 3,99 долларни ташкил этади. Бу пул эвазига фойдаланувчилар ўз профилларини шахсийлаштириш (персонализация қилиш) имкониятига, сторисларнинг кенгайтирилган таҳлилига ҳамда "суперреакциялар" функциясига эга бўлади.

@infotahlil_dn
1 79
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
26.05.2026 06:21
#МедиаТанқид

❗️2025 йили Президент ўтказган видеоселекторда вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини ижарага бериш авж олгани, бунинг оқибатида ҳар ойда 10-15 нафар ўсмир мажруҳ бўлиб қолаётгани танқид қилинган, мутасаддиларга жавобгарлик кучайтирилиши бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилган эди.

Бир йил ўтди.

@infotahlil_dn
💯 3
106
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
25.05.2026 14:39
#МедиаХавотир

❗️Ўзининг шовинистик қарашлари билан танилган Александр Дугин интернетни аҳолига мавсумларга бўлиб "тақсимлаш"ни таклиф этмоқда.

Яъни, унинг фикрича одамларга қиш фаслида кўпроқ, баҳор-ёз ойларида эса, аксинча, кишилар "бир-бири билан жонли мулоқот орқали вақт ўтказишини таъминлаш учун" камроқ лимит ажратилиши керак.

Хавотирли сигнал.

@infotahlil_dn
🤔 1
93
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
25.05.2026 12:40
#МедиаКузатув

❗️Сунъий интеллект ҳали-бери "одам" бўлмаслиги ҳақида.

@infotahlil_dn
💯 2
🔥 1
99
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
25.05.2026 05:13
#МедиаЭффект

"МАНДЕЛА ЭФФЕКТИ"

Бир нечта одамларнинг бир воқеа ёки ҳодиса юзасидан нотўғри фикрда бўлиши.

Нелсон Манделани кўпчилик танийди. Айнан уни номига бу теорияни қўйилишини сабаби, кўпчилик уни қамалган вақти қамоқдан чиқмаган, ўша ерда ўлиб кетган деган нотўғри тасаввурда бўлган экан. Аслида у қамоқдан чиққач яна анча вақт давомида мамлакатни бошқарган.

Лекин уни юзаки билган кўпчилик ўлиб кетган деган тахминда юраверган. 2010 йилларда унинг ўлгани яна жаранглагач кўпчилик аслида хато ўйлаб юрганини англаган.

Бу эффектни синовдан ўтказиш учун бир одам ўзининг оила аъзоларини бир даврага йиғиб ёшликдаги воқеаларни эслай бошлабди. Шунда ўша одам ҳақиқатда бўлмаган қизиқ воқеа ҳақида сўзлаган қолганлар эса худди буни эслагандай унга қўшилишган. Умуман бўлмаган воқеани уларнинг хаммаси эслаган. Ҳатто уларнинг айримлари воқеани давомини ўша ерда тўқиб юборишган ҳам.

Инсон онгида юзага келадиган нотўғри факт атрофидагилар ҳам қўллаши оқибатида дезинформация эмас ҳақиқий фактга айланиб кетади. Инсон бу нарса факт эканлигига тўла амин бўлиб юради токи уни хато эканлигини исботловчи ҳақиқий факт учрамаганича.

@infotahlil_dn
👍 1
103
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
22.05.2026 08:27
#МедиаҲазил

❗️Ўзбек босма матбуотини дунёга танитишнинг янгича модели.

@infotahlil_dn
😁 3
1 3 117
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
21.05.2026 12:26
#МедиаТанқид

❗️Журналистика университети талабалари "Жамият" орқали "Uzum Market"га "салом" йўллашибди.

Уларнинг қайд этишича:

▪️маркетплейсдан қиймати 20 минг сўмдан кам маҳсулот олмоқчи бўлсангиз — буюртмангиз қабул қилинмайди.

▪️маҳсулот тарқатиш шохобчаларида хизмат кўрсатиш сифати ёмонлашган.

▪️сифатсиз маҳсулотларни қайтариб олиш амалиёти бекор қилинган.

▪️онлайн маркетдаги баъзи маҳсулотлар бошқа дўконлардаги айни шу маҳсулотдан бир неча баробар қиммат.

@infotahlil_dn
🔥 3
💯 3
4 145
avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
20.05.2026 05:56
#МедиаХабар

❗️Сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича рейтинг. Қозоғистон яққол етакчи, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон эса аксинча.

@infotahlil_dn
1 82

МедиаФАН

181
Медиа ҳақида ҳамма нарса: инфосфера янгиликлари, замонавий медиа-трендлар, ахборотнинг инсон онгига таъсири, виждонсиз реклама-маркетинг юришлари, манипуляцион найранглар, назария ва концепциялар — шу ерда.

Мурожаат учун: @d_nurulloh
Открыть в Telegram