avatar
МедиаФАН
@infotahlil_dn
вчера, 06:51
#МедиаТаҳлил

Нима учун қисқа видеолар хотирани вайрон қиляпти?


Ижтимоий тармоқлардаги 1 дақиқалик видеолар ва визуал маълумотлар жуда фойдалидек туюлади. Биз уларни кўриб, янги нарса ўргандим деб ўйлаймиз. Nature журналида эълон қилинган янги тадқиқотда эсa, қисқа видеолар янги нарсаларни ўрганиш учун фойдасиз эканлиги айтилибди.

Хитойлик олимлар ўтказган тажрибаларга кўра, қисқа видео форматлари узоқ муддатли хотира ва чуқур билим олиш учун энг ёмон восита

Олимлар одамлар қисқа ва узун видеоларни кўраётганда уларнинг мия фаоллигини ва мия ҳудудлари ўртасидаги боғлиқликни кузатишди.

Қисқа видеолар орқали бирор нарсани ўрганишга ҳаракат қилган иштирокчиларда маълумотни эслаб қолиш аниқлиги жуда паст бўлган. Энг ёмони, уларга маълумотни атайлаб эслаб қол, деб топшириқ берилганда ҳам, қисқа видео кўрганлар уни бир неча соат ичида тезроқ унутиб юборишган.

Узун ва изчил видеоларни кўрганда, инсон миясининг диққат, когнитив назорат ва эпизодик хотира учун масъул бўлган муҳим қисмлари бир маромда, синхрон ишлайди. Қисқа видеоларда эса бу синхронлик бутунлай йўқолади. Тезкор ва парчаланган контент миянинг кўрув, диққат ва когнитив назорат марказлари ўртасидаги алоқа ва функционал боғлиқликни кучсизлантириб қўяди.

Инсонда диққатнинг икки тури бор:

Top-down. Биз онгли равишда диққатимизни жамлаб, китоб ўқиймиз ёки маъруза тинглаймиз. Бу чуқур фикрлаш ва хотира учун шарт.

Bottom-up. Мия ташқи дунёдаги тўсатдан порлаган чироққа, баланд овозга ёки кадрнинг тез ўзгаришига беихтиёр чалғийди.

Қисқа видеолар айнан иккинчи турдаги, яъни "инстинктив" диққатни автоматик равишда ушлаб туради. Кадрлар ҳар 3-5 сонияда ўзгаради, янги мусиқа, динамик матнлар пайдо бўлади. Мия бунга мажбуран чалғийди, лекин бу жараёнда чуқур фикрлаш ва маълумотни қайта ишлаш марказлари фаолияти блокланади. Натижада, сиз видеони маза қилиб кўрасиз, лекин ундаги маълумот мия пўстлоғига муҳрланмайди.

Агар сиз бирор мураккаб соҳани ўрганаётган бўлсангиз, қисқа контентлардан воз кечган яхшироқ

Тезкор ва бўлакланган ахборот мияни фақат юзаки маълумот олишга ўргатиб қўяди. Чинакам билим ва кучли хотира сокинликни, диққатни бир жойга жамлашни ва узун, тизимли маърузаларни тинглашни ёки китоб ўқишни талаб қилади.

@infotahlil_dn
4 40

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

МедиаФАН

181
Медиа ҳақида ҳамма нарса: инфосфера янгиликлари, замонавий медиа-трендлар, ахборотнинг инсон онгига таъсири, виждонсиз реклама-маркетинг юришлари, манипуляцион найранглар, назария ва концепциялар — шу ерда.

Мурожаат учун: @d_nurulloh
Открыть в Telegram