#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Март ойида “Сувни тежаш ойлиги” ўтказилади
Фармонга кўра, ҳар йили март ойида “
Сувни тежаш ойлиги” ўтказилади ва сувни қадрлаш маданиятини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар амалга оширилади.
🕰
2027 йил 1 январдан бошлаб:
🔸 республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ва ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига
ичимлик сувини тежаш ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи
замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатганлик мезонлари киритилади;
🔸 ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар
ўрнатмаган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари Бош прокуратура томонидан назоратга олинади.
2027 йил 1 апрелдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун бюджет ташкилотларига республика бўйича
бир хил тарифлар белгиланади.
📋 Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш жараёнлари бўйича
алоҳида ҳисоб-китоб юритилиши йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram