avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
28.07.2026 09:10


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адлия вазирлиги томонидан исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди

 
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ–1126-сон Қонунига мувофиқ мамлакатимизда исломий банк фаолияти жорий этилди.
 
✅ Мазкур Қонунни амалга ошириш доирасида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган 10 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Жумладан, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилди:
 
банклар ва банклар гуруҳларида таваккалчиликларни бошқариш тизими (рўйхат рақами 3427-2);
 
тижорат банкларининг кўчмас мулк, бошқа мол-мулк ҳамда юридик шахслар устав капиталидаги улушлар (акциялар)ни сотиб олиши билан боғлиқ талаблар (3441-2);
 
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини белгилаш (3283-3);
 
тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ташкил этиш (3254-1);
 
банкларнинг Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаши тартиби (3663-1).
 
Мазкур ўзгартиришлар исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
60 20.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

225K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram