avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
27.07.2026 13:03


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилади

 
Қонун (ЎРҚ–1160-сон, 23.07.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
emoji Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги қуйидаги ваколатларни амалга ошириши белгиланди:
 
🔹 моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
 
🔹 моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
 
🔹 моддий маданий мерос объектларининг аниқланишини, ҳисобга олинишини, муҳофаза қилинишини, тарғиб қилинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;
 
🔹 моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади ва бошқалар.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
42 23K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

225K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram