avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
27.07.2026 09:03


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фан олимпиадалари ғолибларига "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси берилади

 
Ҳукумат қарори (406-сон, 24.07.2026 й.) билан “Таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
emoji Ушбу Низом республика ва вилоят даражасида таълим ва спорт йўналишлари бўйича фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартибини белгилайди.
 
Низомга кўра, таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларига қуйидаги йўлланмалар тақдим этилади:
 
республика даражасида – республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга Ўзбекистон ҳудудидаги туристик объектларга 3 кунлик саёҳат;
 
вилоят даражасида – ҳудудий босқичда ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга бошқа вилоят ҳудудидаги туристик объектларга 2 кунлик саёҳат.
 
Ташкилотчи томонидан саёҳат тадбирлари ташкил этилишидан 10 кун олдин йўлланмага эга бўлган шахслар
тадбир ташкил этиладиган кун ва жой тўғрисида хабардор қилинади.
 
Ташкилотчилар томонидан ҳар йили саёҳат харажатларига қуйидагилар билан боғлиқ харажатлар киритилади:
 
транспорт хизмати;
яшаш ва овқатлантириш;
экскурсиялар (гид хизмати ва туризм объектларига кириш чиптаси);
саёҳат суғуртаси.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
96 25.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

225K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram