#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Адлия вазирлиги Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3907, 2026 йил 24 июл) давлат рўйхатидан ўтказди.
🔰 Унга кўра:
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда
баҳолаш механизми жорий этилади;
🔹 хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари,
статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
🔹 хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан
қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга
йўл қўйилмайди;
🔹 хавф даражасини баҳолашда тадбиркорлик субъектлари 5 та йўналишдаги (
аэродромлар ва ер усти қурилмалари; ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги, ҳаво кемаси экспулуатантларининг парвозларини амалга ошириш, учувчисиз учиш аппаратлари экспулуатантларининг парвозларини амалга ошириш, қидирув ва авария-қутқарув хизматини амалга ошириш) мезонлар
асосида амалга оширилади;
🔹 ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси
юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
🔹
юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда
профилактика тадбирлари ҳамда
текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
🔹
паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар
ўтказилмайди;
🔹
электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан
тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram