#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Ҳукумат қарори (402-сон, 23.07.2026 й.) билан Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
🔰 Унга кўра, аҳоли сони ва ҳудуди:
🔹 аҳоли сони ўсиши -
289,19 минг кишидан ҳисоб даврида -
385,0 минг кишига;
🔹 шаҳарнинг ҳудуди -
7 966,78 гектардан ҳисоб даврида -
11 847,06 гектарга ўзгаради.
🏘 Уй-жой қурилиши ва уй-жой фонди:
🔸 уй-жой фонди умумий майдони -
4 456,31 минг кв метрдан ҳисоб даврида -
8 085,0 минг кв метрга;
🔸 уй-жой майдони билан таъминланиш даражаси бир кишига -
15,4 кв метрдан ҳисоб даврида -
21,0 кв метрга;
🔸 уй-жой фонди қисқариши ҳисоб даврида -
114,66 кв метрни ташкил қилади.
⏭️ Аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга
мослаштириш мақсадида соҳа кўрсаткичлари қуйидаги тарзда ўзгаради:
➖ маданий, маиший ва коммунал объектларни аҳолининг
ижтимоий эҳтиёжларига ва амалдаги меъёрларга жавоб берадиган даражага етказиш;
➖ бўш ҳудудларда мавжуд вазият билан биргаликда марказни ривожлантириш,
янги жамоат мажмуаларини қуриш.
🚌 Жамоат транспорти, автомобиль йўллари ва кўчалар ҳисоб даврида:
▫️ магистраль кўчаларнинг узунлиги
102,6 км дан 203,0 км гача оширилади
(биринчи навбатда 155,35 км гача);
▫️ йилига йўловчи ташишлар сони бўйича -
163,8 млн йўловчига хизмат кўрсатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram