avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
23.06.2026 12:32
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

 
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қабул қилинди.
 
💸 Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:
 
🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;

🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;
 
🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
 
➖ 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;
➖ оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
➖ оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;
 
🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.
 
💰 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.
 
📙 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.
 
2026 йил 1 сентябрдан:
 
▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;
▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
Иш_ҳақи,_пенсия,_стипендия_ва_нафақалар_миқдори_оширилади.mp3
4.9K 242.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

225K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram