#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Қуролли Кучлар тизимида “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови ўтказ
илади
“Қуролли Кучлар тизимида республика китобхонлик танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 07.04.2026 й.) қабул қилинди.
�� Қарорга кўра,
2026 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидагилар ўртасида алоҳида-алоҳида
“Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови
4 босқичда ўтказилади:
▫️ муддатли ҳарбий хизматчилар;
▫️ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;
▫️ олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари (курсантлар);
▫️ ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари (ўқувчилар).
�� Китобхонлик танловининг республика босқичида вазирлик ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари, контракт бўйича ҳарбий хизматчилари, курсантлари ҳамда ўқувчилари орасидан:
�� 1-ўринни эгаллаган 4 нафар ғолибнинг ҳар бири Олий Бош қўмондоннинг бош соврини –
электромобиль ҳамда
диплом билан тақдирланади;
�� 2-ўринни эгаллаган 4 нафар совриндорнинг ҳар бири
БҲМнинг 100 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади;
�� 3-ўринни эгаллаган жами 4 нафар совриндорнинг ҳар бири
БҲМнинг 70 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади.
⏳ Китобхонлик танловининг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати рағбатлантириш тариқасида
1 ойга қисқартирилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram