#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–126-сон, 06.04.2026 й.) қабул қил
инди.
�� Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимга қўшимча киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.
✍️ Битим
2025 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган.
��
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
✅
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Туркманистон томонига тегишли билдиришнома юборади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram