#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очишда имтиёз берилган шахслар доираси кенгайтир
илади
��
Фармонга кўра, янги ишланмаларга асосланган
“спин-офф” корхоналари реестри жорий этилади. Бунда:
✅ Реестрга киритилган ҳамда:
�� белгиланган тартибда патентланган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар ва уларнинг ходимларига 2017 йил 30 июндаги
ПФ–5099-сон Фармонда кўзда тутилган
имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади;
�� патентсиз илмий тадқиқот натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар
2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майгача бўлган давр учун фойда солиғини белгиланган солиқ ставкасидан
50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.
▶️
2026 йил 1 майдан:
�� олимлар ва тадбиркорлар томонидан давлат илмий дастурлари доирасида бажарилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижасида яратилган ишланмалар бўйича
тажриба-синов ишлари учун кетадиган харажатларнинг бир қисми Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади;
�� хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга
БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда бериш тартиби
30 ёшдан ошган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram