avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
06.04.2026 15:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Энг яхши метролог” танловини ўтказиш тартиби белги
ланди

Ҳукумат қарори (143-сон, 04.04.2026 й.) билан “Энг яхши метролог” мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

�� Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида “Энг яхши метролог” танловини ўтказиш тартибини белгилайди.

�� Низомга кўра, “Энг яхши метролог” мукофоти учун танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

▫️ илмий метрология йўналишидаги энг яхши метролог;
▫️ амалий метрология йўналишидаги энг яхши метролог;
▫️ энг яхши ёш метролог.

⏭️ Қуйидагилар “Энг яхши метролог” мукофотини беришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

➖ мамлакат саноати ривожланишининг асосий омили сифатида метрология соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси;
➖ метрология йўналишида, таълим фаолияти ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолияти натижадорлиги.

⏳ Талабгор ҳар йили 10 апрелга қадар белгиланган ҳужжатларни ариза билан бирга Танлов комиссияси котибига тақдим этади.

�� Танлов ғолиблари ҳар йили 20 май арафасида тантанали тарзда мукофотланади.

�� “Энг яхши метролог” мукофоти ғолиблари махсус мукофот нишони ва диплом билан тақдирланади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
100 33.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram