#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Эндиликда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳам капитал бозори соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси бўлиши м
умкин
Адлия вазирлиги Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.).
�� Хусусан, тан олинган хорижий юрисдикциядаги норезидент юридик шахслар билан биргаликда Ўзбекистон резидентлари ҳам капитал бозори соҳасидаги
“Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси бўлиши мумкин.
⌛️ Махсус ҳуқуқий режим
чекланмаган муддатга амал қилиши белгиланди.
✅ Капитал бозори соҳасида илгари қонунбузарликлар содир этилган бўлса ва ваколатли органнинг “асослантирилган мулоҳазаси” аризачини махсус ҳуқуқий режимда
рўйхатдан ўтказишни рад этиш асосларидан ҳисобланиши қайд этилди.
�� Шунингдек, 2 ой давомида ҳисобот тақдим этмаслик, махсус ҳуқуқий режим талабларини бузиш ва ваколатли органнинг “асослантирилган мулоҳазаси” махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомини
бекор қилиш учун асос бўлади.
☑️ Маълумот учун: асослантирилган мулоҳаза қонунчиликда белгиланган талабларга қўшимча равишда ваколатли орган томонидан қўлланиладиган, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳақиқий мазмуни расмий мазмунидан устуворлигини назарда тутувчи профессионал баҳолаш ҳисобланади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram