#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқ
ланди
Адлия вазирлиги Олий таълимга оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3807, 03.04.2026 й.).
�� Мазкур ҳужжат билан Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланиб, унда олий таълим тизимини ташкил этиш,
таълим жараёни, бошқарув, молиявий муносабатлар ҳамда талабалар ва педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
�� Низомга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичлари орқали амалга оширилади.
⏳Бакалавриат таълими камида 3 йил давом этади.
✅ Ўқиш муддати
кундузги таълим шаклига нисбатан:
▫️ сиртқи таълим шаклида
камида 1 ўқув йили;
▫️ кечки таълим шаклида камида ярим ўқув йили муддатига кўпроқ бўлиши керак.
�� Олий таълим кундузги,
масофавий, дуал, инклюзив таълим ва бошқа шаклларда амалга оширилади.
�� Битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мос бўлишини таъминлаш мақсадида
ўқув дастурлари ва
малака талаблари иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
▶️ Талабаларга қуйидаги
ҳуқуқлар берилади:
➖ таълим
сифатини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
➖ таълим жараёнига оид муҳокамаларда иштирок этиш;
➖
кутубхона ва ахборот ресурсларидан бепул фойдаланиш;
➖ халқаро алмашинув ва
қўшма таълим дастурларида қатнашиш;
➖ олий таълим ташкилоти раҳбарияти қарорлари устидан
шикоят қилиш;
➖ меҳнат қонунчилигига мувофиқ
меҳнат шартномаси асосида олий таълим ташкилотининг ўзида ёки бошқа ташкилотларда ишлаш;
➖ кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар
стипендия олиш.
�� Олий таълим ташкилотларида талабаларни
таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.
❇️ Талабалар олий таълим ташкилотларининг ички тартиб-қоидалари ва
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари керак.
⏯️ Шунингдек, таълим жараёни миллий кредит-модуль тизими асосида ташкил этилиб, у Европа
кредит трансфер тизимига мослаштирилади.
�� Олий таълим ташкилотларига
академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram