avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
04.04.2026 13:54
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрл
анади

“Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–123-сон, 03.04.2026 й.) қабул қилинди.

Маълумот учун: ПФ–5706-сон Фармон асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси (Академия) ташкил этилган.

�� Қарорга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази Академия ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил этилади.

✅ Академиянинг ягона таълим кампусида қуйидагилар ташкил этилади:

�� Академия ҳузуридаги Қутқарувчилар тайёрлаш техникуми;

�� Хорижий кадрларни тайёрлаш факультети.

�� Академияда 2 босқичли олий таълим тизимида юқори малакали профессионал кадрлар тайёрлашни қуйидаги шаклларда йўлга қўйиш:

�� ҳарбий таълим йўналишларида кундузги таълим шаклида давлат гранти, умумфуқаровий таълим йўналишларида кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида тўлов-контракт асосида бакалаврлар тайёрлаш;

�� фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар учун ҳарбий ва умумфуқаровий мутахассисликларида тўлов-контракт, кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида магистрлар тайёрлаш.

⏭️ Академияда 2027/2028 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида “2+2” таълим шаклида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Фавқулодда_вазиятлардан_муҳофаза_қилиш_соҳасида_малакали_кадрлар.mp3
94 29.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram