avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
04.04.2026 13:22
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эндиликда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрган
илади

Адлия вазирлиги Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларнинг самарадорлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3806, 03.04.2026 й.).

�� Унга кўра, дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манбалар асосида текширилади.

�� Самарадорликни ўрганиш мустақил илмий экспертлардан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади.

�� Самарадорликни ўрганиш натижалари бўйича дори воситалари қуйидаги 3 та тоифага ажратилади:

�� самарадорлиги исботланган дори воситалари (самарадорлиги халқаро илмий манбаларда тасдиқланган бўлса);

�� самарадорлиги исботланмаган дори воситалари (халқаро илмий манбаларга кўра, самарадорлиги ўз исботини топмаган бўлса);

�� самарадорлиги ўрганилмаган дори воситалари (самарадорлиги бўйича халқаро илмий манбаларда маълумотлар мавжуд бўлмаса).

�� Ўрганиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Эндиликда_дори_воситаларини_рўйхатдан_ўтказишда_уларнинг_халқаро.mp3
83 29.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram