Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш тартиби белги
ланди
Ҳукумат қарори (140-сон, 01.04.2026 й.) билан “Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
�� Ушбу Регламент жисмоний шахсларни
Медиаторлар реестрига киритиш билан боғлиқ давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
�� Қарорга кўра, махсус ўқув курсида ўқиган, малака имтиҳонини топширмоқчи бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс:
▫️ Давлат хизматлари марказига шахсан келиб
мурожаат этади;
▫️ ёки
ЯИДХП (my.gov.uz
) орқали рўйхатдан ўтади.
✅ Талабгор сўровномани юбориш вақтида медиация тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва медиаторнинг
касб этикаси қоидалари билан танишганини тасдиқлаши лозим.
�� Талабгорнинг малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиши
(нотариуслар ва адвокатлар бундан мустасно) уни Реестрга киритиш учун асос бўлади.
⏳
Ҳудудий адлия органлари томонидан Реестрдаги маълумотлар реал вақт режимида янгиланиб борилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram