avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
31.03.2026 11:26
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёнувчанлик даражаси юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш бўйича айрим чекловлар белги
ланди

Адлия вазирлиги “Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ШНҚ) ўзгартиришларни ҳисобга олди (ҳисоб рақами 391, 2026 йил 27 март).

�� Унга кўра, баландлигидан келиб чиқиб биноларни пардозлашда, ёнувчанлик даражаси юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш бўйича айрим чекловлар белгиланди.

⌛️ Қурилиш материаллари ёнувчанлик даражасига қараб 4 та турга бўлинади.

28 метргача бўлган биноларнинг фасад қисмида фақат ёнувчанлик даражаси паст (2–4) материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади.

⛔️ 28 метрдан баланд биноларда, баландлигидан қатъий назар таълим ва тиббиёт ташкилотларида ёнувчан материаллардан фойдаланиш тақиқланади.

▶️ Биноларнинг эвакуация йўллари (зинапоя, йўлаклар, ҳоллар, чиқиш йўлаклари) ҳамда ертўла ва ярим ертўлаларда девор ва шифтларни безашда ёнувчан материаллардан фойдаланиш чекланади.

�� Ушбу талаблар ёнғин келиб чиқиши ва тез тарқалиши хавфини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятларда фуқароларнинг хавфсиз эвакуациясини таъминлашга қаратилган.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
126 35.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram