avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
31.03.2026 10:25
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент халқаро молия маркази ташкил эт
илади

“Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–48-сон, 30.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Фармонга кўра, Тошкент халқаро молия маркази ҳамда Марказ таркибида Тошкент халқаро тижорат суди ташкил этилади.

✅ Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади:

▫️ молиявий, инвестиция ва банк фаолияти;
▫️ суғурта, рақамли (крипто) активлар;
▫️ қимматли қоғозлар;
▫️ тўлов тизимлари ва хизматлари;
▫️ исломий ва яшил молия;
▫️ молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва транзакцияларни амалга ошириш;
▫️ аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш.

�� Марказ ҳудудида конституциявий қонун билан ўрнатиладиган махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.

✔️ Марказнинг бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, тижорат, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солувчи Марказ ҳудудида татбиқ этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади.

⏭️ Марказ ҳудудида Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади.

�� Тошкент халқаро тижорат суди биринчи инстанция ва апелляция судидан иборат бўлади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
148 36.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram