avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
30.03.2026 14:49
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси амалга ошир
илади

“Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–46-сон, 25.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Фармонга кўра, қуйидагилар 2026–2030 йилларда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

�� атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш;

�� атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи корхоналарда автоматик мониторинг станциялари ва чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилишини таъминлаш.

�� PM2,5 бўйича миллий меъёрлардан ошиш кузатилган кунлар сонини камайтириш.

⌛️ Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия фаолияти 2027 йил 1 мартгача узайтирилади.

�� Комиссиянинг номи Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика махсус комиссиясига ўзгартирилади.

⛔️ 2026 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил қилишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
146 31.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram