#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқит
илади
“Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий касбларга ўқитишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–117-сон, 27.03.2026 й.) қабул қилинди.
�� Қарорга кўра, жазони ўтаётган ёшларни замонавий касбларга ўқитишга қаратилган
“Иккинчи имкон” ижтимоий реабилитация миллий лойиҳаси амалга оширилади.
✅ Лойиҳа доирасида
2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни
замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Бунда:
�� ўқув курслари
8–12 ойлик интенсив ўқув дастурлари асосида жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилади;
�� ўқув курсларига ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир
жиноятларни содир этган жазони ўтаётган ёшлар жалб қилинади;
�� ўқув курсларига жалб қилинганлар хорижий тилларни
(инглиз, рус, хитой ва бошқалар) ўрганиш бўйича ягона интенсив дастурлар асосида ҳам ўқитилади;
�� ўқув курслари якуни бўйича тегишли дастурларни ўзлаштирган жазони ўтаётган ёшларга электрон шаклдаги
сертификатлар берилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram