avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
28.03.2026 16:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш тартибга со
линди

“Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1127-сон, 27.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қонунга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки мансабдор шахс ваколатли орган ҳисобланади.

⌛️ Ҳуқуқий эксперимент муддати 6 ойдан 3 йилгача муддатга белгиланади.

�� Ҳуқуқий экспериментнинг ягона реестри ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш, ўтказиш ва унинг якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

✅ Ҳуқуқий эксперимент муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланган ҳолда, белгиланган вақт оралиғида ўтказилади.

�� Ҳуқуқий эксперимент натижаси юзасидан ваколатли орган ҳуқуқий эксперимент якунлари бўйича ҳисобот асосида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

�� ҳуқуқий эксперимент тартибида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки экспериментал-ҳуқуқий нормаларни уларнинг амал қилишини вақт бўйича, муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланмаган ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида;

�� ҳуқуқий эксперимент тартибида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки экспериментал-ҳуқуқий нормаларни уларнинг амал қилишини вақт бўйича, муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланмаган ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида;

�� ҳуқуқий экспериментни ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида.

�� Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
78 33.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram