avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
27.03.2026 19:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чиқинди тўплаш майдончаларидан чиқиндиларни қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетганлик учун жавобгарлик белги
ланди

Қонун (ЎРҚ–1124-сон, 25.03.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

�� Киритилган қўшимчаларга кўра, айрим фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахсларга атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини юритиш бўйича қўшимча мажбуриятлар юклатилди.

�� Бунда атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига маълумотларни киритмаганлик, тўлиқ киритмаганлик ёки нотўғри маълумот киритганлик учун:

➖ атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима қўлланилиши кўрсатилди.

✅ Шунингдек, қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш, улардан фойдаланиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

➖ БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

�� Қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

�� махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган экологик ҳуқуқбузарликлар учун;

�� чиқиндилар тўплаш майдончаларидан ва уларнинг қўриқланмайдиган иншоотларидан чиқиндиларни қонунга хилоф равишда тўплаганлик ва олиб чиқиб кетганлик учун.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
115 39.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram