avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
27.03.2026 17:53
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шахсга доир маълумотларнинг самарали ҳимоя қилиниши таъминл
анади

Қонун (ЎРҚ–1125-сон, 26.03.2026 й.) билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

�� Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт:

�� шахсларнинг биометрик маълумотлари;

�� шахсларнинг генетик маълумотлари;

�� Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган телекоммуникациялар операторларидаги уларнинг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг маълумотлари.

✅ Юқорида кўрсатилмаган шахсга доир маълумотлар қуйидаги шартлардан бири бажарилганда, Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва ишлов берилиши мумкин:

�� чет давлатни шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олиш;

�� оператор томонидан ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган талабларга жавоб берувчи стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидалар қабул қилиниши ва уларга риоя этилиши;

�� рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш соҳасидаги халқаро стандартларга оператор томонидан риоя этилиши.

�� Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
274 41.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram